Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev
6. Омад
омадсизлар қилишни истамаган ишларни қилишингдадир Ҳали тижоратда тажрибам жуда кам пайтда бир ҳолатни бошдан ўтказдим. Қишда жуда қаттиқ совуқ бўлди. Ўн кунча совуқ сабаб дўконни ёпдим, аммо бозор ишлаб турди. Мен уйда ўтирдим. Ўша ўн кун ичида бошқа бир пулдор киши мен олиб келадиган моллардан бозорга олиб кирган ва нархни арзонлаштирган. Келсам, харидорларнинг аксари ундан мол оляпти. Шу билан олти ойда нархни пастлатиш ҳисобига харидорларни кўпайтириб олдим. Шу орада устоз билан учрашиб қолдик. Хазрат бизга хурмо боғларини кўрсата туриб, қўшни хурмозорлар билан ҳам таништирди. Бир хил сув ичадиган, бир хил ўғит солинадиган жойдаги дарахтлар уч хил кўринишда эди. Меҳнатнинг самарасини, яъни қишни қиш, ёзни ёз демай қилинган меҳнат натижасини кўрдик у ерда. Энг серҳосил хурмозорнинг эгаси авал қашшоқ бўлгани, меҳнати ортидан фаровонликка эришганини айтиб берди устозим. Мевасиз боғнинг эгаси ўртаҳол бўлгани, аммо дангасалиги сабаб ҳозирда мардикор бўлиб қолганини ҳам билиб олдик. Устознинг боғи ўртача ҳосил берар, назорат камлиги ва устознинг оз аралашуви сабаб шундай бўлган экан. Ўша кун англадимки, илмда ҳам, тижоратда ҳам қулай фурсат кутилмас экан. Ҳар кун, ҳар соат, ҳар лаҳза қулай имконият, қулай фурсат бўларкан. Ходимларимга ҳам бутун умр шу қоидани ўргатиб келдим. Шу оддий қоидани ўзлаштирганимдан сўнг имкониятлар эшиги ланг очилиб кетди. Ростдан ҳам дангасалик иллат. Аллоҳ таоло ҳам шижоатли бандаларини яхши кўради. Шижоатли одамларда барака ҳам бўлади. Улар чиройли гумон билан яшайди. 7. Ишга қабул қилиш қоидаси Устозим менга доим “Оилага чақалоқ ўз ризқи билан келганидек, ходим ҳам иш берувчига ўз ризқи билан келади”, дерди. Мен шу вақтгача у зотнинг сўзларига шубҳа билан қарамаганман. Аммо баъзан ходимга эҳтиёжим бўлади- ю, тўлов имкониятим етарли бўлмай қоларди. Таваккал қилиб ходим олсам, унга лойиқ маошдан ташқари фойда ҳам келарди. Узоқ йил савдо қилиб, кўп одамлар билан ишлаб тажрибалар орттирдим. Ходимларни секин ишга қабул қилиб, тез бўшатиш кераклигини англадим. Қирқ кун синов билан ишга оламан. Шу вақт ичида маош бермайман деб айтаман, аммо муддат тугагач, қўлига ишига яраша ҳақ бераман. Ходимларни уч марта огоҳлантираман. Биринчиси иш боши тарафидан, иккинчиси қўшимча иш юклаш билан (хатосини англагач, қўшимча ишни олиб ташлайман), учинчиси жарима соламан. Шунда ҳам талабимга жавоб бермаса хайрлашаман. Бўшатиш жараёни ҳам роса қирқ кун давом этади. Мана шундай қоидалар асосида ҳисобчини ишга олганмиз. Лекин унинг синов муддати икки йил бўлган. Шу муддат ичида уни бир дўстимнинг қўлида ишлашини таъминладим. Тажрибасини оширгач, ёнимга олдим. Мана бирор марта менга панд бергани йўқ. Тартиб билан ишлаши натижасида ишларимнинг ярмини ўзимдан соқит қилдим. Кўпроқ ўйлашга, китоб ёзишга, ўқишга вақтим бўлди. Авлодларимга комил ишонч билан айтаманки, ходимни ишга олдингизми, албатт ўз ризқи билан келади. Ғам қилманг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling