Ҳаётда доимо олий мақсад билан яшаш керак. Мақсади йўқнинг борар йўли
ҳам аниқ бўлмайди. У тасодифларга қурбон бўлиб ёки тасодифан ишлари яхши
бўлиб кетишидан умидвор бўлиб юраверади. Мен савдо қилиб, илм олиб шунга
амин бўлдимки, мақсадсизликдан кўра оғирроқ хасталик йўқ экан. Отам менга
мақсадсизлар билан юриш номаълум томонга олиб бориши ҳақида айтганида ҳақ
экан. Мана ҳар бир кунимда ҳамон ўша гапнинг тўғри эканига амин бўламан.
Инсон мақсадларини, режаларини албатта ёзиб қўйиши ва вақт
белгилаб,
кучига баҳо бериши керак. Шунда ўсиш бўлади. Режали юришни Аллоҳ таоло
бизга ўргатиб қўйган. Мана беш вақт намоз мусулмоннинг кунлик режаси.
Белгиланган. Бажарса яхшиликка эришади, бажармаса халокатга учрайди. Демак
ожиз банда ҳам
кунлик режаларини, ойлик, йиллик
режаларини тузиб юриши
керак. Шунда мақсадини топади. Ҳаётида маъно пайдо бўлади.
Луқмони Ҳаким ҳазратлари ўғлига ёмон ўодамлар билан дўстлашмасликни
айтиб, огоҳлантирганида, ўғли имони бақувватю, ақли оқ-қорани ажрата
оладиган бўлганиниЭ, ёмонларга қўшилса ҳам хулқи ўзгармаслигини айтганида
табассум қилиб қўяди. Мевалар пишган вақтда, ўғли сал қуртлаган олмаларни
ажратиб алоҳида қопга солаётганини кўради. Ўғлига: “ҳаммасини бир қопга
солавер”, дейди. Орадан анча вақт ўтгач, улар қопни очиб кўрганларида ҳамма
мевалар ириб кетганди. Ҳаким ўғлига маъноли қараб қўяди.
Мана шу ҳикоят бемақсадликдан ахлоқи бузуқларга қўшилиб,
охири
номаълум томонларга кетиб қолишнинг олдини олиш учун кифоя. Халқ учун
яхшиликлар улашадиган даражадаги олий мақсадлари, жилла қурса ўзини яхши
томонга буриш мақсади борлар билан дўстлаши керак. Ана шунда мурод ҳосил
бўлади.
14.
Тадбиркорлар эркин рақобат қилса ва бирлашса, халққа
Do'stlaringiz bilan baham: