сотиб оладида, бошқа мамлакатга қимматга сотади. Халқ дардини кимга ҳам
айтсин?! Мен ҳали ёш вақтимда шу ўйинларга гувоҳ бўлганман. Бошқа
мамлакатга мол сотиб, уёқдан мол олиб ўз мамлакатига сотадиганларнинг
ўйинларини кўрганман. Улар нарх белгилашда халқнинг
манфаатини
кўзламайди. Орадан йиллар ўтиб, улғайдим, тижоратим мислсиз кенгайди.
Орзуим ушалди. Бой бўлдим. Ва ниҳоят тадбиркорлар йиғинини ташкил қилдим.
Биз тожирлар жамоаси келишиб, халқни қийнаётган чайқовчиларга мол
сотмайдиган, қаҳатчилик пайтлари ҳам қиммат бўлмаган
нархларда мол
сотадиган, энг муҳими – одамларни иш билан таъминлайдиган бўлдик. Хуллас
бир жамоа йиғилса, албатта халқнинг фойдасини кўзлаши,
инсонларга
манфаатли ишларни маслаҳатлашиши энг яхши ишдир.
Аллоҳ таоло ҳам тақво
йўлида бирлашишни таълим берган.
Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик
қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! (Моида
сураси 2 оят Аловиддин Мансур тафсири)
15.
Абадий талаба бўлинг
Одамлар мендан қачонгача ўқишим мумкинлигини сўрайди. Менда ҳар доим
жавоб битта – абадий ўқийман. Толиби илмга ҳатто сувдаги балиқлар ҳам
истиғфор атйтаркан. Сувдаги жонзотларки илм оладиган одамнинг гуноҳи
кечирилишини Аллоҳимдан сўраб турса, мен нима учун ўқишни, ўрганишни
тўхтатишим керак!? Ахир Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом
“Илм чинда
бўлса ҳам олинглар”, деган маънодаги ўгитларини айтиб турган бўлсалар.
Инсон зоти ўқигани, ўргангани сари юксала боради. Мия ҳам худди мушакка
ўхшайди. Мушаклар машқ қилинганида, юк кўтарганида бақувватлашганидек,
миямиз ҳам ўқиганида, ўрганганида, ёдлаганида кучаяди. Мен ҳар бир инсонга
ўқишдан ҳеч қачон тўхтамасликни тавсия қиламан. Бу менинг тажрибаларим
йиғиндиси эмас, бу Аллоҳнинг ҳукми ва Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссаломнинг ўгитларидир...
Негадир кундаликнинг қолган қисмлари йўқ эди. Балки энди ёза
бошлагандир. Чунки савдо ҳақидаги бошқа ҳамма китобларини мен оққа
кўчирганман. Бу китобини яқинда бошлаган эканда. Аллоҳ дўстимни ўз
раҳматига олсин. Қиёматгача келадиган умматга яхшиликлар қилиб кетди...
Do'stlaringiz bilan baham: