битирмагунча бошқа ишга ўтмасди.
“Чала қилинган иш бошланмаган
ишдир”, деган гапни кўп такрорларди.
Мана орадан беш йил ўтди. Шу вақт ичида Абдуллоҳ 10 та китоб ёзди. У
ҳадис ўрганиш мақсадида дунёнинг тўртдан бир қисмини кезиб чиқди. (Дарвоқе,
мен ҳам у билан бирга юрт кездим) Тижоратини кенгайтирди. Янги ҳовли сотиб
олди. Ҳовли жуда катта бўлиб, минг кишини бемалол сиғдирарди. Мана салкам
бир йилдан буён усталар девор айлантириб, уй қурмоқда. Абдуллоҳ ният қилган
орзусига эришаяпти. Умуман устознинг кўрсатмалари
асосида режали
ишлаганимиз босиб ўтадиган қийинчиликларимизни енгиллаштирди. Устозсиз
бир ҳафталик йўлни, етти йилда босиб ўтасан, деган гап рост экан. Бу орада устоз
Абдуллоҳни чақириб уйланиш таклифини берди.
Абдуллоҳнинг тўйи соддагина бўлди. Оиласи ҳақида
батафсил
айтолмайман. Чунки у алоҳида масала. Хуллас уйлангач ҳам илмни тўхтатмади,
ишларини қолдирмади. Унинг Ироқда ҳам Марвда ҳам
камида минг кишини
сиғдирадиган ҳовлиси бор эди. Тижорат билан Хуросондан араб диёрларига,
Шомга қатнаганида ўз уйида турарди. Ундан ташқари
илм истаб ва тижорат
билан юриши сабабли ўндан ортиқ мамлакатда уйлари бор эди. У уйлар бўш
эмас, муҳтож ёш оилаларга берилган ва қачон борса ўша ерда туриш учун рухсат
олинган эди (одам ўз уйини бировга бериб, яна ҳар замон келганида яшаб туриш
учун рухсат сўраганини энди кўришим эди).
Do'stlaringiz bilan baham: