Асқаров назимжон ниёзович фермер хўжаликларида ноқишлоқ ХЎжалик фаолиятини ривожлантириш йўллари
Download 252.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мазмуни ва асосий
ғояларига бағишланган 17 та илмий мақола ва тезислар нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши таркибан кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация матни 144 бет бўлиб, 11 та жадвал, тўққизта расм ва учта иловани ўз ичига олади. 10 1-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА НОҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришнинг объектив зарурлиги ва унинг назарий асослари Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги тармоғида турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари юзага келди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўлиқ нодавлат сектор зиммасига ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «...ҳаётимизни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, иқтисодиётимизни самарадорлигини ошириш, халқимизни боқиш, истиқболимизни режалаш- хуллас, қандай муаммо, қандай масалани кўрмайлик, уларнинг аксарияти биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига бориб тақалади» 5 . Қишлоқ хўжалигида иқтисодиётни барқарор ўсишини, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлаш энг аввало аграр тармоқда бозор тамойилларига мос хўжалик субъектларини шакллантириш ва улар фаолиятини самарали ривожлантиришга боғлиқ. Мазкур талаб ва омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолияти ва ҳуқуқи ривожланган учта хўжалик субъектидан, яъни; йирик товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ер ва мавжуд мулкларга мулкий пай асосида эгалик қилиш ҳуқуқи яратилган - ширкат хўжаликлари; ўрта товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ер участкасини маҳаллий ҳокимиятдан камида 30 йил, узоғи билан 50 йил ижарага олиб, етиштирилган маҳсулот ва даромадга тўлиқ эгалик қилиш ҳуқуқи яратилган - фермер хўжаликлари ҳамда майда товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган ер участкаси, етиштириладиган маҳсулот ва олинадиган даромадга тўлиқ эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган - деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсата бошлади. Барча 5 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. «Халқ сўзи» газетаси, 2005 йил 29 январь, №20 (3565). 11 хўжалик юритиш шаклларини тенг ҳуқуқда фаолият кўрсатишига замин яратилган бўлса-да, 2000 йиллардан бошлаб ширкат хўжаликларида паст рентабелда ёки йилни зарар билан якунлаш ҳолатлари юз бера бошлади. Ва аксинча, янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларида юқори самарага эришиш, моддий ресурсларни тежаш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга бўлган интилиш каби ҳаракатлар кучая бошлади. Натижада 2001-2002 йиллардан бошлаб паст рентабелли ва зарар билан фаолият кўрсатган ширкат хўжаликлари тарқатилиб, улар негизида фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. Фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш Республика Президенти ва Ҳукуматининг доимий назоратида ҳамда бевосита раҳбарлигида босқичма-босқич олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, фермер хўжаликларини ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди, қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг асосий шакли сифатида барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хуллас, «...фермер хўжаликлари бугунги кунда ҳақли равишда қишлоқда етакчи бўғинга - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий кучга айланди» 6 . Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан фермер хўжаликларини устувор йўналиш сифатида ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқилиши ва амалиётда жорий этилиши билан боғлиқ жараёнларга алоҳида эътибор беришларига иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан алоҳида асос бор. Фермер хўжаликларининг устувор йўналиш сифатида ривожлантириш энг аввало: қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга; 6 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009. - 21 б. 12 қўшимча фаолият турларини ташкил қилиш асосида қишлоқ аҳолисини доимий иш билан банд бўлишини, янги ишчи ўринлари ташкил этилишини таъминлайди; қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини яхшиланишини таъминлайди; деҳқон, ер, ишлаб чиқариш воситалари, етиштирилаётган маҳсулот ва даромад унсурлари ўртасида мустаҳкам иқтисодий-ҳуқуқий боғлиқлик шаклланади ва мустаҳкамланади; қишлоқ ҳудудларида бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма субъектларини ривожлантиришга хизмат қилади; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ соҳаларда фермер хўжаликлари тўлиқ фаол иштирок эта олади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш, хўжалик аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда пировард натижада ўз даромадини барқарор ошириб боришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш билан бир вақтда фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сотишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ўз ҳудудида меҳнатга лаёқатли аҳоли учун қўшимча янги ишчи ўринларини ташкил қилиш яъни, фермер хўжаликларининг ўзида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштириш жараёнида объектив зарурият ҳисобланади. Бундай фаолият турлари билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қишлоқ жойларининг ўзида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўймасдан қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳамда қишлоқлардаги мавжуд ортиқча ишчи кучларини доимий иш жойлари билан таъминлаш, энг 13 асосийси қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини яхшиланиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжаликларида асосий соҳани ривожлантиришга туртки берадиган асосий омиллардан бири – бу ноқишлоқ хўжалик фаолияти ҳисоблади. Таъкидлаш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолияти иқтисодий муносабатларнинг муҳим субъекти ҳисобланиб, улар ўз хўжалик фаолиятини иқтисодий, ҳуқуқий ва мулкий жавобгарлиги эвазига ихтиёрий равишда амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш воситаларига тўла эгалик қилиш ва ишлаб чиқаришни эркин ташкил қилиш фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. Марказий Осиё халқлари асрлар давомида иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишбилармонлик ва тадбиркорлик хислатларини намоён қилганлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг сифати ҳамда рақобатбардошлиги билан жаҳон бозорида муносиб ўрин тутганлар. Ҳақиқатдан ҳам, Евроосиё континентининг асосий савдо йўллари туташган ерда, яъни, Марказий Осиё марказида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ўзининг Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Марғилон ва Шаҳрисабз каби шаҳарлари қадимданоқ ҳунармандлари, заргарлари, косиблари, усталари ва савдогарлари билан донг таратишган. Тарихан ҳунармандчилик, дурадгорлик, кулолчилик, каштачилик, сўзаначилик, касаначилик, косибчилик ва савдогарлик соҳалари шаклланган республика аҳолисининг тадбиркорлик фаолиятига мойиллиги ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан бири - маҳсулотларни етиштириш мавсумий бўлганлиги сабабли қишлоқ аҳолисининг даромадлари шаҳар аҳолисининг даромадларига нисбатан бир мунча паст даражада бўлиши билан изоҳланади. Қишлоқ ҳудудларида фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини шаклланиши мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилишга амалий ёрдам бермоқда. Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 14 ишлаб чиқариш билан биргаликда етиштирилган маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, уларни сотиш, яъни, савдо-сотиқ фаолияти билан, шунингдек, бошқа хўжалик субъектларига агротехник ва технологик масалаларда хизмат кўрсатиш билан шуғулланишлари мумкин. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг ўзига хос алоҳида хусусиятлари ва йўналишларини ҳисобга олиб, бу йўналишларни қуйидагича таснифлаш мумкин (1.1.1-расм). Download 252.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling