Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Ферментлар-биологик тезлаткичлар,энзимлар-оқсилнинг ўзига хос тури; тирик ҳужайраларда ҳам тезлаткич ролини бажаради. Фитоалексинлар


Download 144.5 Kb.
bet13/14
Sana30.04.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1410822
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Ферментлар-биологик тезлаткичлар,энзимлар-оқсилнинг ўзига хос тури; тирик ҳужайраларда ҳам тезлаткич ролини бажаради.
Фитоалексинлар – ўсимликларнинг касалликларга қарши чидамлилик тизимининг патогенлар ривожланишини пасайтирувчи генотипик ва реал компонентлари.
Фитогормонлар биосинтези йўлларининг ажралиши – ташқи шароит комплекси билан аниқланган бир неча фитогармонлар учун асос бўлган оралиқдан у ёки бу фитогармоннинг бир неча фитогармонларнинг ферментатив биосинтези йўли.
Фиторегуляторлар – ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи, ўғитлар ва гербицидлар таъсирига эга бўлмаган табиий ва сунъий препаратлар.
Фосфоробактерин-фосфор органик бирикмаларни парчалаш хусусиятига эга бўлган бактериялардан ташкил топган бактерияли ўғит.
Фотосинтез-ёруғлик энергияси иштирокида ўсимликлар, сувўтлари ва айрим бактериялар ҳужайраларида СО2 дан органик моддалар ҳосил бўлиш жараёни.
Фрагментлар-парчалар, қисмлар.
Хемосинтез-айрим микроорганизмларга хос бўлган озиқланиш тури. Улар айрим анорганик моддалар (масалан, водород сульфат)ни оксидланиш натижасида ҳосил бўлиб, энергия ҳисобига анорганик моддалардан (масалан, кўмир кислотаси ва сув) органик моддалар ҳосил бўлади.
Хромосомалар – ДНК ва оқсиллардан иборат ҳужайра ядросини генетик структура ҳосиласи. Хромосомаларда организмнинг ирсий ахбороти берилган.
Ҳужайралар селекцияси – селектив шароитлар ёрдамида генетик модификацияланган мутант ҳужайралар ва сомоклонал вариантлар ажратиш усули.
Центрифуга-ажраткич, чўктиргич-марказдан қочиш кучига асосланган турли хил аралашмаларни қисмларга ажратувчи асбоб;аналитик (лаборатория) ажраткич; тебранувчи ажраткич; горизонтал ажраткич; буғлантирувчи ажраткич; чўктирувчи ажраткич; тиндирувчи ажраткич; препаратив ажраткич; ўз-ўзини бўшатадиган ажраткич; сузиш йўли билан ишлайдиган ажраткич; кўп бўлимли ажраткич; ўта тез айланадиган ажраткич; табақалаштирувчи, тафовутли ажраткич.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling