Асосий хотира
Download 1.69 Mb.
|
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий хотира
- Т ашқи хотира
Оператив хотира.
Оператив хотира ўзида компьютерда ишлаётган программа ва маълумотларни сақлайди. Маълумотлар доимий хотирадан оператив хотирага кўчирилади, олинган натижалар зарур ҳолда дискка қайта ёқилади. Одатда Intel - 8088 процессорли шахсий компьютер 1 Мбайт ҳажмдаги оператив хотирага эга.Бу хотира 2 қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисми-640 Кбайт ҳажмда бўлиб, операцион система ва амалий программалар учун мўлжалланган. Иккинчи қисми ташқи хотира бўлиб, хизмат учун фойдаланилади. Кўпгина программалар учун 640 Кбайт хотира етарли бўлмаганлиги сабабли, хотирани кенгайтириш муаммоси юзага келади. Бу муаммо хотирани қўшиш ва кенгайтириш усуллари билан хал бўлади. Қўшимча хотирали махсус хотира блоклари чиқарилади. Бу қўшимча хотира билан ишлаш учун махсус программалар яратилади. Масалан, LIMES 4.0 программаси 32 Мбайтгача бўлган қўшимча хотира билан ишлаш имконини беради. Intel-80286 нинг яратилиш билан хотиран кенгайтириш имконин тугилди. Бу микропрацессор оддий (real mode) ва химояланган режимда у IBM PC XT каби 640 Мбайт хотира билан, химояланган режимда эса 16 Мбайтгача хотира билан ишлайди. Асосий хотира Асосий хотира (АХ) маълумотларни сақлаш ва машинанинг бошқа блоклари билан маълумотларни алмашиш учун мўлжалланган. АХ икки хил эслаб қолувчи қурилмани ўз ичига олади: доимий эслаб қолувчн қурилма (ДЭҚҚ) ва тезкор эслаб қолувчи қурилма (ТЭҚҚ). ДЭҚҚ, (РОМ — Реад Онлайн Меморий) Ўзгармайдиган (доимий) дастурли ва маълумотнома ахборотларини сақлаш учун мўлжалланган; Ўзида сақланаётган маълумотни фақат тезкор ўқиш имконини беради (ДЭҚҚ, даги ахборотни ўзгартириш мумкин емас). ТЭҚҚ (РОМ — Рандом Ассесс Меморй) ШК жорий вақт оралирида бажараётган, бевосита ахборот-ҳисоблаш жараёнида қатнашаётган маълумотларни (дасгурлар ва маълумотларни) тез ёзиш, сақлаш ва ўқиш учун мўлжалланган. Асосий хотиранинг асосий афзалликлари унинг юқори тезкорлиги ва хотиранинг ҳар бир ячейкасига алоҳида мурожаат қилиш (ячейкага бевосита адресли мурожаат қилиш) имкониятидир. Асосий хотиранинг камчилиги сифатида машина таъминоти узилгандан кейин ундаги маълумотларни сақлаш имконияти йўқлигини (энергияга боғлиқлиги) таъкидлаш керак. Асосий хотирадан ташқари ШК нинг тизимли платасида энергияга боғлиқ бўлмаган СМОС РОМ (Сомплементарий Металл-Охиде Семисондустор РОМ) хотира ҳам мавжуд бўлиб, у доимо ўзининг аккумуляторидан таъминланади; унда ШК нинг аппаратли жойлашиши (компютерда бор бўлган ҳамма аппаратура) тўғрисидаги маълумот сақланиб, бу жойлашиш тизим ҳар сафар уланганда текширилади. Т ашқи хотира Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling