Асосий хотира


Download 1.69 Mb.
bet9/27
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1564107
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax

Узилишлар назоратчиси узулиш жараёнларига хизмат кўрсатади, ташқи қурилмалардан узулишга сўровни қабул қилади, бу сўровни муҳимлилик даражасини аниқлайди ва МП га узулиш хабарини беради. МП, бу хабарни олиб, жорий дастўрнинг бажарилишини тўхтатади ва ташқи қурилма сўраган узулишнинг махсус хизмат кўрсатиш дастурини бажаришга ўтади. Хизмат кўрсатиш дастури бажарилгандан сўнг узилган дастўрни бажарилиши қайта тикланади. Узилишлар назоратчиси дастурланадиган ҳисобланади.
ШК конструксияси элементлари
Конструксия жиҳатдан ШК марказий тизим блоки кўринишда бажарилган, бу блокка разъёмлар — уланиш жойлари орқали ташқи қурилмалар: хотиранинг қўшимча блоклари, клавиатура, дисплей, принтер ва б. уланади.
Тизим блоки одатда ўз ичига тизим платаси, манба блоки, дисклардаги йиғувчилар, қўшимча қурилмалар ва назоратчилар билан кенгайтириш платалари — ташқи қурилмалар адаптерларини олади.
Тизим платасида (кўпинча уни бош (оналик) плата — мотҳербоад деб аташади) ўз навбатида қуйидагилар жойлашади:
• микропросессор;
математик сопросессор;
• тактли импулслар генератори;
• ТЭҚҚ, ва ДЭҚҚ, модуллари (микросхемалар);
• СМОС — хотира микросхемаси;
• клавиатура, қДОДЙ ва ЭМДЙ адаптерлари;
• узулишлар назоратчиси;
• таймер ва б.
Уларнинг ҳаммаси бош платага разъёмлар (слотлар) ёрданида уланади.
АСОСИЙ ХОТИРА
 Асосий хотиранинг физик структураси.

Асосий хотира ( АХ ) ўз ичига тезкор (РОМ — Рандом Ассесс Меморй) ва доимий (РОМ — Реад Онлй Меморй) эслаб қолиш қурилмаларини олади.
Тез эслаб қолиш қурилмаси (ТЭҚҚ ШК ишининг жорий босқичидаги ҳисоблаш жараёнида бевосита қатнашаётган ахборотларни (дастурлар ва қийматлар) сақлаш учун. мўлжалланган.
ТЭҚҚ — энергиям боғлиқ хотира: кучланиш узилганда унда сақланаётган маълумот ёъқолади. ТЭҚҚ, асосини ярим ўтказгичли эслаб қолиш элементларининг (триггерларни) матрисасини ўз ичига олган катта интеграл схемалар ташкил етади. Эслаб қолувчи элементлар матрисанинг вертикал ва горизонтал шиналарининг кесишишида жойлашган; маълумотларни ёзиш ва ўқиш танланган хотира ячейкасига тегишли бўлган элементлар билан уланган матрисанинг шиналари бўйича електр импулсларни бериш орқали амалга оширилади.
Конструктив жиҳатдан тезкор хотира элементлари айрим хотира модуллари кўринишда бажарилади — катта бўлмаган платага битта ёки бир нечта микросхемалар кавшарланган.
қўлланиладиган модуллар типлари:
— ДИП (Дуал Ин Лине Паскаге) ва СИПП (Сингле Ин Лине Паскаге), ҳозир жуда кам қўлланилмоқда;
— СИММ (Сингле Ин Лине Меморй Модуле); СИММ модуллари 256 Кбайт, 1, 4, 8, 16, 32 ёки 64 Мбайт сиғимга ега, сақланаётган битлар жуфтлигини назорат қилинади ва назорат килинмайди; компютернинг бош платаси разъёмларига мос келувчи 30 - («қисқа» — ескирган вариант) ва 72-контактли («узун») разъёмларга ега бўлиши мумкин; узун модуллар РОМ ЕДО хотирасини ташкил етишда ҳам қўлланилади.
— ДИММ (Дуал Ин Лине Меморй Модуле) — 168-контактли разъёмларга ега бўлган янги типдаги модулдир; шундай мос разъёмларга ега бўлган фақат янги типдаги тизимли платаларга ўрнатилиши мумкин. ДИММ модуллари РОМ ЕДО ва СД РОМ хотираларни ташкил етишда қўлланилади.
4 86 МП учун бош платаларда 30- ва/ёки 72-контактли модуллар ишлатилади, Пентиум-машиналарда еса одатда 72-контактли СИММ модуллар ёки 168-контактли ДИММ модуллар қўлланилади. 30-контактли СИММ модулнинг узунлиги 10 см дан ошиқроқ, ДИММ модулнинг узунлиги эса 13 см атрофида. Бош платала хотира модулларини ўрнатиш учун бир нечта разъёмлар гуруҳи (банклар) бўлиши мумкин, битта банкка бир хил сиғимли блокларни қўйиш мумкин, масалан, фақат 1 Мбайтдан ёки фақат 4 Мбайтдан, турли хил сиғимли блокларни фақат турли банкларда ўрнатиш мумкин. Кўпчилик микросхемаларда мурожаат қилиш вақти 60 ёки 70 нс; агар бош плата 60 наносекундли модулларга мўлжалланган бўлса, унга 70 наносекундли модулларни ўрнатиш мумкин емас, тескарисига еса мумкин.
Ҳозир тез сахифали мурожаат қилинадиган ФПМ (Фаст Паге Моде) хотира билан бир қаторда Пентиум ва Пентиум Про МП лари учун ишлаб чиқилган кўпайтирилган тезкорликли ДРОМ хотирасининг ушбу янги типлари пайдо бўлди: РОМ ЕДО (Ехтентед Дата Оутпут) ва СД РОМ (Сйнчроноус ДРОМ).

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling