Асосий хотира
Рақамли электрографик нусха кўчириш (рақамли нусха кўчириш)
Download 1.69 Mb.
|
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электронографик нусха кўчириш (Электр учқунли нусха кўчириш)
Рақамли электрографик нусха кўчириш (рақамли нусха кўчириш)
Нусха кўчириш техникасида енг янги ютуқдир. Кейинги йилларда Ҳужжат ташувчи тушунчаси Ҳам (Ҳужжат ташувчилар сифатида магнит дисклар ва ленталар, оптик дисклар ишлатилади) Ҳужжат тушунчаси Ҳам (фақат қоғозли емас, балки электрон Ҳужжат (магнитли ёки бошка машина ташувчида) Ҳам Ҳужжат Ҳисобланади) ўзгарди. Шу муносабат билан Ҳужжатларни компютерли нусха кўчириш ва кўпайтириш технологияси хусусан, комбинасияланган компютерли-қоғозли технологиялар гуркираб ривожланди, улар Ҳужжатлардан электрографик нусха кўчиришнинг рақамли усулларида ва Ҳужжатларни электронографик (ризографли) кўпайтириш технологияларида ўз аксини топли. Рақамли нусха кўчириш технологияси бугунги кунда тадбиркорлик коғозларини яратиш оламида сокин инқилобни амалга оширмокда. Баъзи бир мутахассислар Ҳужжатларнинг айланиш доирасига рақамли технологияни кириб келишини оқ-қора рангли телевидениедан ранглисига ўтиш билан тенглаштиришмокда, Кўплаб фирмалар рақамли нусха кўчириш аппаратларини ишлаб чикармоқда: Херох 3030, 5352, РисоҲ Д 4000 ва бошқалар. Рақамли нусха кўчириш аппарати ўз ичига қуйидагиларни олади: — Ҳужжат-асл нусхани ўкиш ва ундан электрон нусхани олиш учун сканер; — нусха кўчирилаётган ахборотни тахлил килиш, ўзгартириш ва таҲрирлаш жараёнини таъминловчи микропросессор; — хотира курилмаси, 16 Мбайтгача тезкор ва 1000 Мбайтгача магнит дискда; — дисплей (хусусан, РисоҲ Д400 да сенсорли бошкариладиган суюк кристалли) ёки фойдаланувчи билан кўз оркали ўзаро боғланадиган планшет; —Ҳужжат нусхасини электрографик усул билан очиш учун лазерли принтер, —бошка қурилмалар. Электронографик нусха кўчириш (Электр учқунли нусха кўчириш) Электронографик нусха кўчириш (Электр учкунли нусха кўчириш) Ҳужжатларни оптик ўқиш ва ахборотни махсус нусха ташувчига электрон учкунли кайд килишга асосланган. Ф отодиоддар уларга проексияланаётган Ҳужжатлар тасвирини сатрма-сатр Электр сигналларига айлантиради, сигналлар кучайтирилади ва ёзувчи ниналар чизгичига узатилади, ниналар ва аппарат (барабан) асоси орасидан Электр разрядлар (учкунлар) ўтиб кетади, бу учкунлар нусха ташувчида ингичка тешиклар перфорасиялайди (тешик очади). Нусхалар кўпинча электроплёнкада ва термореактив коғозда олинади. Электроплёнкадаги нусхалар трафаретли босиш воситаси билан келгусида Ҳужжатларни кўпайтириш учун асос бўлиб хизмат килади ва юқори сифатли трафаретли босма формалар тайёрлашда электронографик нусха кўчириш жуда самаралидир ва кенг ишлатилади. Ҳар бир қурилма процессорда жойлашган мос улагичга уланади ёки ўрнатилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling