Асосий когнструкцион материаллар коррозияси


Download 0.62 Mb.
bet2/5
Sana24.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1061700
1   2   3   4   5
Bog'liq
№ 19 Маъруза 3

Темир коррозияси водородли қутибсизланиш билан боради. НС1, H2SO4 концентрацияси ортганда коррозия тезлиги ортади ва мос равишда эритмалар концентрацияси 30 % ва 50 % га етгандакоррозия тезлиги энг катта кўрсатгичга етади. Эритмаларнинг бундан юқори концентрацияларида темир фаолсизлашади ва коррозия бўлмайди. НС1 эритмасида коррозия тезлиги худди шу концентрациядаги H2SO4 эритмасидаги коррозия тезлигидан паст.

Темирнинг қотишмаларининг атмосферадаги коррозияси.

Темирнинг атмосферадаги коррозияси. У кислородли қутибсизланиш билан боради. Бунда юпқа парда остида коррозия металл эритмага тўла ботирилгандагига қараганда шиддатлироқ боради. Тоза темир учун тоза ҳаводаги критик намлик таҳминан 100 %га тенг, SO2 миқдори 0,1 %га бўлганда бу кўрсатгич 70 % ни, темир юзасида занг бўлганда эса бу кўрсатгич 55...65 %ни ташкил қилади.

Темир коррозияси ҳавони SO2, НС1, H2S, CI2, NaCl, NaSO4, шунингдек кўмир заррачалари билан ифлослантиради. Ҳосил бўлган коррозия маҳсулотлари ҳимоя таъсирини кўрсатади, шунинг учун вақт ўтиши билан атмосфера коррозияси тезлиги пасаяди.

Паст легирланган пўлатлардаги коррозия

  • Пўлат асосий конструкцион материал. Ундаги компонентлардан углерод кўп жиҳатдан паст легирланган пўлатнинг механикавий ҳусусиятларини белгилайди. Одатда цементитнинг электрод потенциали пўлатнинг бошқа структуравий ташкил этувчиларига нисбатан мусбатроқ потенциалга эга бўлгани учун катод сифатида ишлайди. Паст легирланган пўлатларда асосий легирловчи элементлар миқдорининг ўзгариши коррозия тезлигига деярли таъсир кўрсатмайди. Пўлат таркибидаги олтингугурт атмосфера коррозияси ва кислоталардаги коррозияни ортиради. Пўлат таркибида мис (0,3%....0,8%) бўлиши паст легирланган пўлатларни атмосфера коррозиясига бардошлилигини кучайтиради.

Таркибидаги хром миқдори юқори бўлган пўлатлар.

  • Таркибидаги хром миқдори 12 % дан кам бўлмаган пўлатлар п/8 қоидасига кўра фаолсиз холатга ўтади. Бунда коррозия тезлиги пасаяди. Оксидламайдиган кислоталарда (НС1, H2SO4 аралаш.) хром миқдорини ортиши билан пўлат коррозияси ўсади, оксидловчи кислоталарда (НNO3, H2SO4, конц.) эса камаяди. Бу пўлатларнинг коррозияга бардошлилиги термик ишлов бериш турига боғлиқ. Тоблашдан кейин уларнинг коррозия бардошлиги юқори, бўшатишдан кейин эса хром карбтидларини йўқолиши натижасижа паст бўлади. Бўшатишдан сўнг қаттиқ эритмадан хром карбидлари бутунлай тушиб қоладиган пўлатларда коррозиябардошлилик кучли даражада пасаяди.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling