Асосий ранглар рамзи


Шароитга мослашишга интилиш. Ўз талабларидан вақтинча воз кечиш. Уларга келажакда қайтишга умид. 135


Download 62.07 Kb.
bet8/23
Sana21.01.2023
Hajmi62.07 Kb.
#1107379
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
ЛЮШЕР методи

135. Шароитга мослашишга интилиш. Ўз талабларидан вақтинча воз кечиш. Уларга келажакда қайтишга умид. 135. Вақтинча келишувга боришга мажбур, ўз хохишларини вазиятга мослаштириб, вақтинча айрим нарсалардан воз кечишга ҳаракат қилади. Кучли тушкунлик, харакат хоҳишини йўқлиги, осойишталик хиссиёти.
136. Тўсиқларни енгиб ўтиш мумкин эмаслигидан хафа бўлиш. Фаол ҳаракатдан воз кечиш, тинчлик истаги. 136. ташаббускорлиги тўхтатилаётганлигини сезади, жуда қийналади, эътиборли муносабатга мухтож.
137. Қониқмаслик. Ёлғизлик, ҳамкорликка эришишга уйғунликка эришишда қийинчиликларнинг мавжудлигини хис қилиш. 137. Самимий туйғулар асосидаги алоқалар боғлай олмайдиганлигидан қийналади, азият чекади. Шунинг таъсирида ўзини танҳоланган ва қийналган ҳисоблайди.
138. Кулфат. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг иложий йўқлиги туфайли қаноатланмаслик. қандайдир келишувли мослашишга эришишга интилиш. 138. Истакларига етишиш йўлида қийинчиликларга дуч келади. Шунинг учун ўзини қийналган, азобланган сезади ва мавжуд вазиятга мослашишга мажбур.
139. Мақсадга эришишга интилиш. Ташқаридан сезиладиган ишонч. Аммо ички шубҳа кўмак олишга умид. 139. Маҳоратини кўрсатиш йўлида тўсиқлар сезади, аммо хохиш истакларини рўёбга чиқаришга эришади. қаршилик ва тўсиқлар таъсирида ҳолдан тойган. Ўзини ўнглаб олиш учун холис муносабат ва қўллаб қувватлашга мухтож.
140. Ўзини тушунмаганликлари, ёрдам бермаганликлари учун вужудга келган худбинлик, араз, хафагарчилик. 140. Ўз талаб ва эхтиёжларини тушунмаганликларини қайғули қабул қилади, ўзини яккаланган ҳисоблайди. Ўз ҳис туйғуларига ҳозиржавоб ва хафа бўлувчан.
141. Кулфат ва ночорликни хис қилиш хисси. 141. Ўзини жуда қийин аҳволга тушган ҳисоблайди. қўзғалган ҳис туйғуларини жинсий алоқаларда қониқтиришга мойил. Шаҳвоний ҳис туйғуларини қондириш стресс ҳолатидан чиқишга ёрдам бериш мумкин.
142. Режаларни амалга оширишда чегараланиб қолиш, фаолият кўрсатишда сиқилиш, шодлик, лаззатланишда ўзини вақтинча тўхтатиш. 142. Мавжуд вазият унинг ҳаракатларини қисиб, чегаралаб қўяди. Бу эса уни вақтинчалик қониқиш ва хурсандчиликлардан воз кечишга мажбур қилади. Хаёлий орзу умидларини жадал ҳаракатлари билан рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади. Алоқалар танлашда теран. Ёрдам ва қўллаб қувватлашлар орқали кўнгилсизлик ва нохушликдан холос бўлишни истайди.
143. Амалдаги фаолияти ҳиссий мароққа интилиш. Аммо жуфт излашда ва унга муносабатда ҳаддан ташқари талабчанлик. 143. Ҳис туйғули муносабатлар ва раҳм шавқат билдиришга тайёр. Аммо алоқалар танлашда дидли, талабчан, ўта эхтиёткор.
144. Ҳаддан ортиқ ҳиссий хассослигидан кўнгил совуш туйғуси. 144. Яқин мулоқотларда (алоқаларда) жуда талабчан, шунинг учун самимийлиги унчалик кўзга ташланмайди.
145. Мақсадга эришиш йўлида турган қийинчиликлардан ранжиш туйғуси. Аммо эпчиллик кўрсатиб шароитга мослашиб ўша қийинчиликларни енгиб ўтиш. 145. Қаноатланмаслик ҳисси. Бошқалардан кўра унинг бошига қийинчиликлар кўпроқ тушганлиги тўғрисида фикрнинг мавжудлиги. Шу билан бирга эпчиллик шароитга қараб мослаша олишга фаол киришиш. Бошқаларга қараганда менга кўп қийинчиликлар дуч келади деб ўйлайди ва ўзини хафаланган сезади шнга қарамасдан ўз мсақсадларига тиришқоқлик билан интилади ва мавжуд қийинчиликларни усталик билан енгишга ҳаракат қилади.
146. Ташқаридан белгиланган режаларнинг мақсадга мувофиқлигини кузатишга интилиш ва ичкаридан шубҳаланиш туйғуси. Ёрдам олиш истаги. 146. Ўзини кўрсатиш йўлида тўсиқ сезади, аммо хоҳиш истакларини бўёга чиқаришга жадал интилади. қаршиликлар ва тўсиқлар таъсирида жуда чарчаган. Ўзини ўнглаб олиш учун холис муносабат ва қўллаб қувватлашга мухтож.
147. Ташқи томондан ўзига ишонч туйғусининг зохир бўлиши. Ёрдам кутишга рағбатнинг йўқлиги. Худбинликнинг юз кўрсатиши. 147. Хоҳишларини бажарилишига эришади. қўллаб -қувватлаш ва рағбатлантиришга мухтож. Шахсий ҳис туйғуларига берилувчан, хафаланувчан, қатъиятсиз, нозик табиатли.



Download 62.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling