Асосий воситалар ҳисоби
Ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар
Download 203 Kb.
|
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иморатлар ҳамда биноларга
- Иншоотларга
- Узатувчи мосламаларга
- Машина ва жиҳозлар
Ерни ободонлаштириш бўйича капитал сарфлар таркибий ернинг унумдорлигини ошириш, автомобиль ва бошқа транспорт турларига тўхташ жойларини барпо этиш ҳамда шунга ўхшаш бошқа ҳаражатлар киради.
Иморатлар ҳамда биноларга ишлаб чиқариш корпуслари, цехлар, устахоналар, бошқарув бинолари, омборхоналар, турар-жой бинолари ва бошқа ишлаб чиқариш маъмурий хўжалик ва ижтимоий маиший мақсадлардаги объектлар, шунингдек улардан тўғри фойдаланиш учун зарур бўлган жами коммуникация воситалари (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув, газ таъминоти, ички телефон ва сигнализация воситалари, лифт хўжалиги) киради. Иншоотларга меҳнат жараёни ва унинг натижаларини ўзгартирмаган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларининг техникавий ёки вазифаларини бажаришга хизмат қиладиган объектлар (нефть ва газ қудуқлари, шахта йўллари, автомобиль йўллари, кўприклар, эстакадалар, сув омборлари ва бошқалар) киради. Узатувчи мосламаларга машина двигателидан иш машиналарига электр, иссиқлик, механик энергияни узатишга, шунингдек суюқ ва газсимон молларни бир объектдан бошқа объектга етказиб берилган хизмат қиладиган қурилмалар (электр узатиш йўллари, қувур йўллари, иссиқлик ва газ тармоғи ҳамда бошқалар) киради. Машина ва жиҳозлар асосий воситаларнинг энг асосий тури ҳисобланади ва ўз навбатида қуйидаги гуруҳлардан таркиб топади: - куч машина ва жиҳозлари электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган ёки уни механик ҳаракат энергиясига айлантириб берадиган генератор машиналар, двигатель машиналар (қозонхоналар, буғ двигателлари, турбиналар, куч трансформаторлари ва бошқалар)дир; - иш машиналари ва жиҳозлари меҳнат предметларига механик, термик, кимёвий ёки бошқа йўсинда технологик ишлов беришга уларни ишлаб чиқариш жараёнида кузатиб қазиб олиш, эритиш, тайёрлашга хизмат қиладиган қурилмалар (станоклар, аппаратлар, агрегатлар)дир; - ўлчов ва ростлаш асбоблари ҳамда қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари фойдаланадиган техника ишидаги турли параметр (кўрсаткич)ларни ўлчаш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар сифатини текшириш, намлик даражасини шовқин таъсири ва бошқаларни ўлчашда ишлатилинади. Уларга монометрлар, тарозилар, микроскоплар, диспетчерлик назорати ва бошқалар киради; - ҳисоблаш техникаси маълумотларни электрон ҳисоблаш машиналарида қайта ишлайдиган воситалардир. Уларга компьютерлар, принтерлар ва бошқа компьютер воситалари киради. - бошқа машина ва жиҳозларга юқорида санаб ўтилмаган машина ва жиҳозлар (ўт ўчириш ва бошқа махсус машиналар) киради. Download 203 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling