Тўғри чизиқли усул асосий воситани фойдали ишлатишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини ҳисоблаб ёзишдан иборат.
Камайиб борувчи қолдиқ усули бўйича мунтазам ҳисоблаб ёзилаётган суммалар фойдали ишлатиш муддати давомида камаяди.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усулига биноан амортизация микдори факат асосий восита қанча марта ишлатилишига ёки қанча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганига боғлиқ бўлади.
Кумулятив усулда амортизация суммаси ҳисоблаш коэффициентининг маҳражи бўлган объектнинг хизмат муддати йиҳиндиси билан аниқланади. Бу коэффициентнинг суръатида объектнинг хизмат муддати охиригача қоладиган йиллар сони тескари тартибда кўрсатилади.
Амортизацияни ҳисоблашда унинг тугатилиш қийматига эътибор бериш лозим. Агар бошқа суммани ишончли тарзда ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлмаса, асосий воситанинг қолдиқ қиймати нолга тенг бўлади.
Турри чизиқли усулда амортизация ҳисоблаш. Тўгри чизиқли усул деб тугатилган қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблаш усулига айтилади. Амортизация суммаси амортизацияланаётган қийматни (тугатиш қиймати айрилган объектнинг дастлабки қийматини) кўзда тутилган фойдаланиш даврлари сонига бўлиш йўли билан топилади
Йиллик (дастлабки қиймати—тугатиш қиймати)
амортизация = ————————————————————————
суммаси хизмат қилиш муддати
Мисол. "Бобур" ҳиссадорлик жамиятида асосий воситага эскириш ҳисоблаш бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд;
Асосий воситанинг баланс қиймати — 50000 минг сум;
Тугатилиш қиймати — 2000 минг сум;
Хизмат муддати — 5 йил.
Йиллик амортизация суммаси = (50000 — 2000)/5= 9600 минг сум.
Амортизацияни тўғри чизиқли усулда ҳисоблаш жадвали
Йиллар
|
Баланс қиймати
|
Йиллик амортизация суммаси
|
Жамғарилган амортизация
|
Қолдиқ қиймати
|
1-йил
|
50000
|
9600
|
9600
|
40400
|
2-йил
|
50000
|
9600
|
19200
|
30800
|
3-йил
|
50000
|
9600
|
28800
|
21200
|
4-йил
|
50000
|
9600
|
38400
|
11600
|
5-йил
|
50000
|
9600
|
48000
|
2000
|
Амортизацияни тўғри чизиқли усулда ҳисоблашда унинг суммаси фойдаланиш муддати давомида бир хил бўлади, жамғарилган эскириш бир текисда ошиб боради, қолдиқ қиймати эса, баҳоланган тугатиш қийматига етгунча бир текисда камайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |