Асосий воситалар ҳисоби


Жадаллаштирилган (тезкор) усуллар


Download 203 Kb.
bet9/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

Жадаллаштирилган (тезкор) усуллар. Қолдиқли камайиш ҳамда кумулятив усуллар тезкор усуллар бўлиб ҳисобланади. Тезкор усуллар моҳияти шундаки, асосий воситалардан фойдалана бошлаганда ҳисобланган амор­тизация суммаси объект хизмат муддатининг якунида ҳисобланган амортизация суммасидан анча юқори бўла­ди. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситалар­нинг кўпгина турлари фойдаланишнинг дастлабки йилларида анча самарали хизмат қилиши ҳамда юқори ишлаб чиқариш хусусиятига эгалигидан келиб чиқиб, бу усулдан фойдаланилади. Бу эса, агар уларнинг фойдалилиги ва ишлаб чиқариш хусусияти кейинги йилларда анча юқори бўлса, у ҳолда асосий воситалардан фойдалана бошлаганда эскиришнинг катта қисмини ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган мувофиқлик қоидасига жавоб беради.
Тезкор усуллар, хусусан, технологиялар такомиллаштирилиши туфайли кўп турдаги ускуналар ўз қийматини йўқотиши (маънавий эскириши) билан ҳам тушунтирилади. Шундай қилиб, эскиришнинг катта суммасини келгусида эмас, балки жорий ҳисобот даврида ҳисобдан чиқариш тўғрироқ бўлади.
Янги кашфиётлар ва материаллар илгари харид қилинган ускунанинг маънавий эскиришига олиб келади ва уни жисмоний эскиришдан анча олдинроқ алмаштириш заруриятини юзага келтиради. Тезкор усулларнинг яна бир афзаллиги шундаки, таъмирлаш бўйича ҳаражатлар, одатда, объектдан фойдаланиш муддати­нинг бошидагига нисбатан охирида кўпроқ бўлиши ҳисобланади. Бу эса таъмирлаш ҳаражатларининг умумий суммаси ва амортизация ажратмалари бир неча йиллар давомида амалда доимий бўлиб қолишига олиб келади. Натижада асосий воситалар объектларининг фойдалилиги кўп йиллар давомида бир хиллигича қолади.
Иккала тезкор усулда ҳам дастлабки йилларда ҳисобланган амортизация суммалари анча юқори бўлади, бажарилган ишлар ҳажмига пропорционал равишда эскириш суммасини ҳисоблаш усули эса амортизация ҳажмининг йилдан-йилга кескин ўзгариб туриши туфайли амортизация ўзгаришининг аник, тамойили хақида тасаввур бера олмайди. Ҳар йили амортизациянинг кескин ўзгариши асосий воситаларнинг қолдик, қийматида ҳам ўз аксини топади. Тўғри чизиқли усулда эса қолдид қиймат миқдори тезкор усуллардаги қолдик қийматга нисбатан ҳар доим анча юқори бўлади.
Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига амортизациянинг турли усуллари қўлланилишига рухсат этилганлигини, бироқ бунда бир турдаги асосий восита учун фақатгина битта усул қўлланилиши мумкинлигини назарда тутиш лозим. Солиққа тортиш максадида Ўзбекистан Республикасининг Солиқ Кодексига биноан амортизация меъёрлари қўлланилиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра ҳиисобланган амортизация билан Солиқ Кодексига мувофиқ ҳисобланадиган амортизация ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқ дейилади, у вақтинчалик фарқлар ҳисобининг солиқ самараси ёрдамида ҳисобда акс эттирилади.
Мисол. "Бобур" компаниясида фаолиятнинг дастлабки йилида солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда 250 минг сумни ташкил этган. Бунда ҳисоб фойдаси ва солиққа тортиладиган фойда ўртасида фарқ мавжуд, ҳисоб сиёсатига мувофиқ ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган амортизация 130 минг сумни, солиққа тортиш мақсадлари учун амортизация эса (тўғри чизиқли усулда) — 100 минг сумни ташкил қилганлигидан юзага келади. Бу айнан вақтинчалик фарқ бўлиб, солиққа тортиладиган фойда уни ҳисобга олганда 250000+(130000-100000)=280000 сумга тенг. Фойда солиғининг 20%лик ставкаси бўйича ҳисобланган фойда солиғи (250000х20%)=50000 сумни ташкил этади, лекин бюджетга (280000х20%)=56000 сум тўлаш керак бўлади, бу икки миқдор ўртасидаги фарқ. вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган фойда солиғи ҳисобланади ва у қайси ҳисобот даврида сўндирилишига қараб боғлиқ равишда 0930 ёки 3210-ҳисобварақларида акс эттирилади.
Ушбу муомалалар бўйича қуйидагича проводкалар берилади:
Д-т 9810—"Фойда солиғи бўйича ҳаражатлар" — 50000 сум;
Д-т 0950, 3210—"Вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган даромад солиғи" — 6000 сум;
К-т 6410—"Фойда солиги бўйича бюджетга қарзлар" — 56000 сум.
Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисобланган амор­тизация Солиқ Кодекси бўйича амортизациядан юқори бўлган ҳолатда мазкур фарқ суммасига солиқ бўйича муддати узай­тирилган қарз юзага келади. Юқорида келтирилган мисолнинг аксини кўриб чиқамиз, бунда ҳисоб фойдаси 280000 сумни, солиққа тортиладиган фойда эса — 250000 сумни ташкил қилган.
Бухгалтерия ёзуви қуйидагича булади:
Д-т 9810—"Фойда солиғи бўйича ҳаражатлар" — 56000 сум;
К-т 6410—"Фойда солиғи бўйича бюджетга қарзлар" — 50000 сум;
К-т 6250, 7250—"Солиқларга оид вақтинчалик фарқлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар" — 6000 сум.

Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling