Асосий воситаларнинг модернизацияси


Асосий воситалар модернизацияси


Download 113.85 Kb.
bet2/4
Sana05.04.2023
Hajmi113.85 Kb.
#1275095
1   2   3   4
Bog'liq
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ МОДЕРНИЗАЦИЯСИ

Асосий воситалар модернизацияси

Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом каримов мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги “бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” маърузасида қуйидагилар алоҳида таъкидланган: “биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур”.
2015 йилда амалга оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб бериш, инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий таъсирини берди. Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга мамнуният етказади”.
Қуйида келтирилган расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики,
Ўзбекистонда яим ўсиши суръатлари 2000-2003 йилларда 3,8-4,2 фоиз, 20042006 йилларда 7,7-7,3 фоиз, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5 фоиз даражасида кузатилган бўлса, кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур кўрсаткичга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, ўсиш суръати бироз пасайди. 2007 - 2015 йиллар мобайнида яимнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаган бўлса, 2016 йилга келиб ўсиш 7,8 фоиз даражасида бўлди.
Яимнинг юқори ўсишини таъминлаш замирида кўплаб иқтисодий категориялар ётади. Юқорида таъкидлаганимиздек, жорий натижаларнинг асосида иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялашни алоҳида таъкидлаш лозим, шу жиҳатдан ҳам ушбу иқтисодий категорияларнинг моҳиятини кўриб чиқишимиз зарур.


Download 113.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling