Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Релей критерияси
2.2.4. Телескопнинг ажратаолиш кучи. Идеал телескоп ҳам юлдуз тасвирини нуқта шаклида эмас, балки, маълум диаметрга эга гардишча шаклида ҳосил қилади. Бунинг биринчи сабаби ёруғлик дифракцияси ҳодисасидир. Тинч атмосфера шароитида юлдуз тасвири халқалар билан ўралган кичкина гардишча шаклида (2.2-расмга қаранг) бўлади. Бу, нуқтавий ёруғлик манбаи (юлдуз) нури телескопнинг кириш тэшиги (объективи) да ҳосил қилган дифракцион манзарадир. Телескопнинг объективи қанча катта бўлса, гардишча диаметри шунча кичик бўлади ва у телескопнинг ажратаолиш кучини белгилайди.
Берилган D диаметрли телескопда бир хил ёруғликдаги бир-бирига яқин жойлашган иккита юлдуз алоҳида-алоҳида кўринади, агар уларнинг тасвирларида бир юлдуз тасвирининг маркази (ёруғлик максимуми) иккинчи юлдуз дифракцион гардишчасини ўраб турувчи қора халқа (ёруғлик минимуми) ўртасига тўғри келса. Бу шарт Релей критерияси деб аталади ва дифракция назариясига асосан қуйидагича ифодаланади. Объектив томонидан каралганда, гардишча атрофидаги қора халқанинг радиуси =1.22/D радианга тенг. Бу ерда - нурланишнинг тўлқин узунлиги, D – телескоп объективининг диаметри. Телескопнинг фокал текислигида халқа радиусига =1.22/D мос келадиган чизиқий қиймат r=F=1.22F/D. (2.4) Бу ерда - телескопнинг ажратаолиш қобилиятини кўрсатади ва у одатда бурчакий секундларда берилади. Агар = 0.55 (микрон) бўлса (яшил нурлар), у ҳолда, =14/D (D – см ларда) ва юлдузнинг дифракцион гардишчаси радиуси r = 0,67F/D микрон. Мактаб телескопининг (D=10 см) идеал ҳолда ажратаолиш кучи 1.4 га тенг (одам кўзининг ажратаолиш кучи 60). Бу телескопнинг фокал текислигида юлдуз тасвирининг радиуси r=0.0067 мм га тенг бўлади. Демак, дифракция ҳодисаси телескопнинг ажратаолиш кучини чегаралайди. Агар иккита юлдуз орасидаги бурчак масофаси 2 бўлса, юлдузлар устма-уст тушади. Бир хил ёруғликдаги, бир-биридан 0.85=12/D бурчакий масофада бўлган иккита юлдузни берилган (D) телескопда ажратиб бўлмайди. Агар юлдузларнинг ёруғлиги тенг бўлмаса, ажралмаслик чегараси катталашади. Демак, визуал нурларда ажралиш чегараси =12/D. Агар кузатиш кўз ёрдамида бажарилаётган бўлса, кўзнинг ажратаолиш қобилияти (60) ҳисобга олиниши зарур ва телескопни катталаштириши К 60D/12 =5 D бўлиши керак. Берилган телескопда (D) иккита бир-бирига энг яқин жойлашган юлдузларни кўриниш шарти идеал телескопда ва идеал атмосфера шароитида юқорида келтирилган шартларда бажарилади. Реал объективнинг нуқсонлари дифракцион манзарани бўзади. Астрономик объективларни ясашда унинг нуқсонлари дифракцион гардишидан четга чикмаслик шарти қўйилади. Бу шарт бажариладиган объективларда яхши атмосфера шароитида дифракцион манзарани кўриш мумкин. 2.2-расм. Нуқтавий ёруғлик манбъа экранда ҳосил қиладиган (дифракцион) манзара. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling