Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Телескопнинг асосий кўрсаткичлари
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.1 Телескопнинг фокал текислигида тасвирнинг масштаби.
- Юлдузнинг тасвири
2.2 Телескопнинг асосий кўрсаткичлари. Телескопни астрономик кузатишларда қўллашдан мақсад осмон ёриткичидан келаётган кенг параллел нур дастасини йиғиш ва юқори сифатли тасвир ҳосил қилишдир. Нур йиғувчи сифатида қабариқ линза ёки ботиқ кўзгу қўлланиши мумкин. Линзали телескоп рефрактор, кўзгули телескоп рефлектор деб аталади.
Рефракторнинг нур йиғувчи қисми - объективи - битта ёки бирнэчта (тўртагача) ҳар хил навдаги (филинт, крон) шишадан ясалган ва ҳар хил сиртга (қабариқ, ботиқ, ясси) эга линзалардан иборат бўлиши мумкин. Объективнинг марказидан унинг сиртига тик ҳолда ўтувчи чизиқ ёки нур телескопнинг оптик ўқи деб аталади. Рефлекторнинг нур йиғувчи қисми бош кўзгу деб ҳам аталади. У иссиқликдан кенгайиш коэффиценти кам, енгил ва мустахкам шиша навидан (зэродур, ситалл) ботиқ (қабариқ) параболик (гиперболик) шаклда ясалади ва сиртига бир текис вакуумда буглатилган алюмений қатлам (1 – 2 нм) ётқизил ади. Вақт ўтиши билан бу қатлам алюминийнинг оксидланиши туфайли 10 мартагача қалинлаша баради. Бундай кўзгу унга тушган нурнинг 90 % ни қайтаради. Ботиқ параболик кўзгунинг сирти, парабола (геометрик эгри чизиқ) нинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида ҳосил бўладиган, геометрик сиртга ўхшаш бўлади. Объектив ва бош кўзгу айлана гардиш шаклга эга ва унинг диаметри D бўлсин. Объективга тушган параллел нурлар (юлдузлар нури шундай бўлади) ундан ўтаётганда синади (ёки бош кўзгудан қайтганда йўналишини ўзгартиради) ва йўналишини ўзгартириб унинг фокал текислигида () кесишади (йиғилади) ва манба (объект) нинг тасвирини ҳосил қилади (2.1-расм). Фокал тэксликни объективдан узоқлиги унинг фокус масофаси (F) деб аталади. Фокал текислик оптик ўққа перпендикуляр бўлади ва унда предмет ёки ёруғлик манбаиннинг тўнтарилган тасвири ҳосил бўлади. Агар фокал текисликка фотопластинка ўрнатилса, у ҳолда, ёриткич (ёки объект) ларнинг, осмонининг суратини олиш мумкин. 2.2.1 Телескопнинг фокал текислигида тасвирнинг масштаби. Фокал текисликда объект тасвирининг катталиги объективнинг фокус масофасига боғлиқ. Агар ёриткичнинг бурчакий кўринма катталиги бўлса, яъни у бурчак остида кўринса, у ҳолда F фокус масофали телескопнинг фокал текислигида уни тасвирининг чизиқий катталиги l=Ftg() га тенг бўлади ва уни га нисбати тасвирнинг масштабини белгилайди. Тасвирнинг масштаби, бу тасвирда бир мм узунликка неча градиус (ёй минути, ёй секунди) осмон сфераси ёйи тўғри келишини кўрсатади. Одатда, осмон ёриткичларининг бурчакий катталиги ёй минутлари ва секундларда берилади ва кичик бўлганда тангэнсни (tg) радианларда ифодаланган бурчак билан алмаштириш мумкин, яъни tg() = /3438 =/206265. Бу касрларнинг суратида мос равишда бурчакий минутлар () ва секундлар () да, махражида эса, бир радианда ёй минутлари ва секундлари сони келтирилган. Тасвирнинг чизиқий катталиги l = F /3438 ёки l = F / 206265. Тасвирнинг масштаби l / =F/3438 ёки l/ =F/206265 (2.1) ва бирлиги мм/ёй минути ёки мм/ёй секунди. Агар ёриткичнинг бурчакий катталиги =1 бўлса, у ҳолда, уни тасвирининг чизиқий катталиги l=F/3438 мм бўлади (F мм ларда). Масалан, ЎзФА Астрономия Институтининг нормал астрографида (юлдузлар осмонини суратга оладиган телескоп) тасвир масштаби бир мм/ёй минути, яъни осмондаги бир ёй минути тасвирда бир мм узунликка эга бўлади. Масалан, Ой гардишининг бурчак катталиги =30 га тенг, фокус масофаси F=100 мм бўлган телескопда Ой тасвирининг чизиқий катталиги l=9 мм, демак, тасвир масштаби 9/30 мм/ёй мин. Телескопнинг фокус масофаси унинг яқинлаштириши (катталаштириши) ни белгилайди. Астрономик кузатишларда Қўлланиладиган телескопларда ёриткич ёруғлигини ўлчаш объектив ҳосил қилган унинг тасвири устида бажарилади. Юлдузнинг тасвири, бу ундан келаётган ва объектидан ўтаётганда йўналишини ўзгартириши (синиши ёки акс қайтиши) туфайли йиғилаётган ва кесишаётган нурларнинг кўндаланг кесимидир. Агар телескоп фокал текислигидан ёриткичга карасангиз, яркираб турган гардишни кўрасиз. Бу берилган ёриткич томонидан ёритилган телескоп объективидир. Тасвирни кўриш учун яна битта линза керак бўлади. У окуляр деб аталади. Окуляр ёрдамида тасвирни катталаштириб кўриш мумкин. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling