Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida


Телескопикнинг фотографик оптик қуввати


Download 279.59 Kb.
bet7/8
Sana23.04.2023
Hajmi279.59 Kb.
#1391775
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-ma\'ruza

2.2.5. Телескопикнинг фотографик оптик қуввати. Оптик система кенг сиртга эга бўлган объект (Ой, сайёралар) тасвирини ҳосил қилганда телескоп унинг равшанлигини (В), одатда, кучайтираолмайди, аксинча, оптик сирт ва муҳитларда ютилиш ҳисобига у камаяди. Бироқ, астрономик кузатишларда ёриткичнинг равшанлиги эмас, балки у ҳосил қилаётган ёритилганлик ўлчанади. Оптик система қуролланмаган кўзга нисбатан берадиган фойда системанинг оптик қуввати деб аталади. Юлдузлар мисолида у (D/d)2 марта ошиши юқорида кўрилган эди. Агар кузатишларда ўртача сезгирликдаги фонопластинка қўлланилса, негативда энг хира юлдузнинг юлдузий катталиги
(2.35).
Бу ерда t - экспозиция вақти, минутларда, D - объектив диаметри, мм- ларда, mTpg - телескопнинг чегаравий юлдузий катталиги, яъни берилган телескопда, берилган навли фотопластинкага олинган юлдузлар осмони суратида (негативда) чиқадиган энг хира юлдузнинг ёруғлиги, телескопнинг фотографик оптик қувватини белгилайди. Диаметри D=6 м (РФА Махсус Астрофизик Объсерваторияси) телескопда t=10 минут экспозиция билан юлдузий катталиги m=20.1m гача бўлган юлдузлар суратини олиш мумкин. Бундай юлдузларни D=60 см телескопда олиш учун t=17 соат экспозиция бериш керак бўлади. Узоқ экспозиция давомида олинган тасвирда тунги осмоннинг ҳам тасвири ҳосил бўлади. Бу эса хира юлдузни кўришга тўскинлик килабошлайди ва телескопнинг оптик қувватини ёки зэхн кучини чегаралайди. Шунинг учун ҳар бир телескоп маълум максимал экспозиция вақти (tч) билан характерланади ва у телескопнинг апэртураси (А) га боғлиқ
. (2.6)
А=11 учун tч=4 минут, А=110 учун tч=4 соат ва хоказо, яъни А камайган сари (F - узайган сари) тунги осмоннинг зарарли таъсири камайиб боради. Фокус масофанинг узайиши телескопнинг катталаштиришини кучайтиради, тасвирнинг масштабини (ммградус ёки ммёй секунд) катталаштиради. Бу ўз навбатида юлдуз тасвирини (у одатда нуқта шаклида бўлмай балки кичик дифракцион гардишча шаклида бўлади) ҳам катталаштиради. Натижада объективда йиғилган нур гардишгача ёйилиб тушади ва юза бирлигига тушаётган оқим (ёритилганлик) камаябошлайди. Бироқ бу камайиш даражаси осмонни коронгулашувига қараганда секин бўлгани учун катталаштириш фойда келтиради.
Шундай қилиб, кенг сиртга эга бўлган ёруғлик манбаларини суратга туширишда камеранинг ёруғлик кучи (А) асосий рол ўйнайди. Бу нуқтаи назардан D=5 м ли Поломар телескопи (А=13.3) ва кўл бола камерача (А=13) билан тенг кучлидирлар. Бироқ нуқтасимон ёруғлик манбалари (юлдузлар) учун оптик қувват А2 марта эмас балки D2 марта ошади. Агар кўл бола камеранинг объективи диаметри D=5 см ва фокус масофаси F=16,7 мм бўлса, энг кам ажрата олишга эга фотопластинкадаги тасвирда 30 микронга 00.1 тўғри келади, яъни кичик телескопнинг ажрата олиш жуда паст бўлади. Шундай ва ундан кам катталикка эга объектларни суратга олишда Поломар телескопи кўл бола камерага нисбатан (300)2 =90 000 марта кўп фойда беради. Телескопнинг фокал текислигида юлдузлар тасвири нуқтасимон бўлмай, балки маълум катталикдаги гардишча шаклида бўлади. Бунинг биринчи сабаби дифракция ҳодисаси бўлса, (юқорида у билан танишган эдик), иккинчи сабаби телескоп объективининг аберрацияларидир, учинчиси Ер атмосферасининг нотинчлиги туфайли юлдуз нурининг милтиллашидир . Абберацияларига ўтишдан олдин атмосфера таъсирини кўриб чиқамиз.

Download 279.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling