Ассалому алайкум кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар
Download 17.31 Kb.
|
Равшан Актамоивчга доклад
Ассалому алайкум кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар. Бу ўқув йилида ҳам ўқув жараёни, ўқув-меъёрий ҳужжатларимиз HEMIS дастури асосида олиб борилади. Барча фанлардан ўқув-меъёрий ҳужжатлар, фан ва ишчи дастурлар, силлабуслар, тақвимий-мавзу режалар, УМКлар, тарқатма материллар, слайдлар, аудио ва видео материаллар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари, дарс жадвалларини тайёрлаш, юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича тегишли маълумотларни барчасини ўз вақтида HEMIS дастурига киритиб бориш талаб этилади. Аммо кафедраларнинг меъёрий ҳужжатларни HEMIS дастурига жойлаш жараёни қониқарли эмас. Буни ресурслар мисолида айтишимиз мумкин. Кредит-модул тизими бўйича 1 курсдан юқори курсларга қараб мажбурий фанлар камайиб, танлов фанларининг сони ва соатлари хажми ошиб боради.Бу фанларни электрон ресурсларини сифатли ва бугунги кун талабларига мос равишда тайёрлаб, ХЕМЕС дастурига киритишга ҳам алохида эътибор беришимиз лозим. Шу билан бирга журналлар, уларни тўғри юритишни жонлантириш керак. Бугунги кунда барча курслар кесимида журналлар тайёр. Кафедра мудирлари журналлар юритилишини, профессор-ўқитувчиларнинг ўз вақтида ўтилган мавзуларни журналга қайд этиб боришини назоратга олиши керак. Ҳар бир фан ўқитувчиси талабаларга Оралиқ, Якуний, Мустақил таълим мавзулари банкини беришини кафедра мудирлари назоратга олсин. Талабаларнинг қўлида назорат саволлари бўлиши, улар назоратларга тайёрланиб бориши кераклигини айтгандик. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича ҳар бир ўқитувчининг режаси бўлиши шарт. Энди талабадан реферат шаклида мустақил таълимни қабул қилишни тўхтатиш жоиз. Талаба ўз устида ишлаши учун мустақил таълим механизмини жорий этиш шарт ва зарур. Таълим жараёнига индивидуал таълимни жорий этиш, “Талабалар академияси” фаолиятини янада жонлантиришимиз лозим. ПТИК бўйича янги лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш, умумтаълим мактабларида 4+2 бўйича амалиёт рахбарлари ҳозирдан ишга киришиши зарур. Бундан ташқари, қайси фан ўқитувчиси бўлишидан қатъий назар барча дарсларида амалиёт натижаларини фанга боғлаб таҳлил қилишни йўлга қўйсин. Амалиёт раҳбарлари, гуруҳ тюторлари амалиётчи талабаларнинг дарсларини таҳлил қилиш графигини шакллантириши керак. 2023 йил рейтинг индикаторлари бўйича 3 чорак ҳам охирлаб боряпти. Бунга ҳам ҳар бир профессор-ўқитувчи кесимида натижаларни тахлил қилиб бориш керак. Университет миқёсида ҳозирда 0.2 балл фарқ билан иккинчи ўринда турипмиз. Рейтингни биринчи ўринга олиб чиқишимиз, паст индикаторлар устида ишлашимиз зарурияти ортиб бормоқда. 11 ойлик таҳлил бўлгунига қадар кафедра мудирлари профессор-ўқитувчиларнинг индикаторларини ўрганиб, рейтингни имкон даражасида ошириш чораларини кўриши зарур. Барчамизга маълум, 21-октябр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Бу йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлади. Шу муносабат билан бу тадбирни факультет миқёсида уюшқоқлик билан ўтказиш керак. Бунда ҳар бир кафедра, ҳар бир йўналиш ўз ҳиссасиси қўшиши лозим. Негаки, бу давлат тили. Бу борада рус тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили ва адабиёти йўналишларининг масъулиятлари кўпроқ бўлади. Download 17.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling