Ассалому алайкум, Ҳурматли Абдулла Ниғматович!
Download 25.93 Kb.
|
Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи йўналишда
- 500 нафар
- Марказда
- «Berlitz International Center»
- OPASCA GmbH”
24,2 минг ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларга 59,2 млрд.сўм субсидия ажратилди.
V. 86-мақсадда Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритиш белгиланган вазифалар бўйича 3 та йўналишда иш олиб борилди. Биринчи йўналишда, хорижда ишлаш истагида бўлган 41 минг нафар фуқаролар муносиб иш жойларига эга бўлиши учун касб-ҳунарга (37,6 минг) ва чет тилига (3,4 минг) ўқишга жалб қилинди. Хорижий иш берувчилар талабига асосан, хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда ташкил этилган 9 та касбга ўқитиш марказлари ва 45 та қисқа муддатли ўқув курсларига 3 678 нафар фуқаро ўқишга жалб этилди. Мисол учун: Германияга ишга жалб қилиш учун 500 нафар фуқаро немис тилига ва хамширалик йўналишида ўқитилмоқда. Хусусан, “Globogate” компанияси билан ҳамкорликда немис тили ва ҳамширалик ишига ўқитиш маркази ташкил этилди. Марказда танловлардан муваффақиятли ўтган 339 нафар фуқаро ўқитилмоқда. Ўқиш жараёни иш берувчининг маблағлари ҳисобидан Германиянинг Халқаро «Berlitz International Center» мактаби ўқитувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Битирувчиларга Германияда тан олинадиган немис тилини билиш даражаси сертификати берилади ва улар Германияда иш билан таъминланади. “OPASCA GmbH” ташкилоти томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тиббиёт техникумига 24 нафар, 1-сон Республика тиббиёт техникумига 13 нафар, Андижон тиббиёт техникумига 30 нафар ва Ургенч тиббиёт техникумига 15 нафар жами 82 нафар фуқаро ўқув жараёнига Германияда ишлаш истагида бўлган ҳамширалар жалб қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳамширалар малакаси оширилмоқда ва “OPASCA GmbH” ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги Гёте институти ўқитувчилари жалб қилинган ҳолда немис тилига ўқитилмоқда. Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда мигрантларни ўқитиш ишларида камчилимиз бор эди. Ҳозирги кунда бу муаммони ҳал этдик, “Globogate” компаниясининг навбатдаги ўқув гуруҳини ўқитиш учун Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги Қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш марказида ўқув хоналари жиҳозланди. Жорий йилнинг 17 октябрдан ўқиш жараёнлари бошланади. Йил якунига қадар 9 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилади. Download 25.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling