Ассалому алайкум, Ҳурматли Абдулла Ниғматович!
Download 25.93 Kb.
|
Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 27 193 нафар
- 124,3 минг
- фоизга
- 5 млрд кредит
- 6,1 минг
Иккинчи йўналиш бўйича, 275 та йирик хорижий иш берувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 77 та иш берувчи билан ҳамкорлик шартномалари тузилиб, уларнинг сони 474 тага етказилди.
Шартномага асосан, хорижий давлатларга 27 193 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 4,8 минг нафари ривожланган давлатларга (Германия, Корея, Буюк Британия, Сербия, Япония, Латвия, Польша, Хорватия) юборилди. Хорижга ишга кетаётган 124,3 минг нафар фуқарога турли имтиёзли хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 114,8 минг нафарини ҳаёти ва соғлиғи субсидия ҳисобига суғурта қилинди, 862 нафарига 1 млрд 724 млн сўм микроқарз ажратилди, 1,7 минг нафарини малака имтиҳони, 142 нафарини йўл чиптаси харажатлари учун компенсация берилди, 6,7 минг нафарни хорижда ишлаш рухсатномаси ҳужжатлари Ўзбекистонда расмийлаштириб берилди. Ушбу йўналишда 5 минг нафар фуқарога имтиёзли микрокредитлар ажратиш белгиланган бўлиб, амалда 9 фоизга бажарилган. Ушбу кўрсаткич йил якунига қадар бажарилмаслик хавфи бор. Шу сабабли, хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларга микроқарз ажратиш кўламини оширишимиз лозим. Бунинг учун вазирлик жамғармасидан тижорат банкларига 5 млрд кредит ресурси ажратилади. Хорижий давлатларда бўлиб турган 207 минг меҳнат мигрантига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан: 1 009 нафарига 50,3 минг АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди, 844 нафар оғир аҳволга тушиб қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди, 198 нафар бошпанасиз қолган фуқаро хостелларга жойлаштирилди, 6,1 минг нафар фуқарога ҳуқуқий, 15,3 минг нафар фуқарога ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Меҳнат мигрантларини 834,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди. Download 25.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling