Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар!


Download 321.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/36
Sana19.06.2023
Hajmi321.04 Kb.
#1612652
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
Мурожаатнома 1

Бешинчидан, ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир инсон ўз 
ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз 
вақтида ва самарали таъминлаш лозим. 
Сўнгги 4 йилда барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришларни амалга 
ошириш бўйича 150 та қонун, 2 мингга яқин фармон ва қарорлар 
қабул қилинди. Лекин жойларда барча раҳбарлар ҳам ушбу 
ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушуниб, берилган имкониятлардан 
фойдаланмоқда, аҳоли ва тадбиркорларга зарур шарт-шароит 
яратмоқда, деб айта олмаймиз. 
Амалдаги назорат тизими эса кўпроқ формал тусга эга бўлиб, 
ижрони ташкил этишдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга 
йўналтирилмаяпти. Шунинг учун келгуси йилда бу борада янги иш 
тизими жорий этилади. 
Энди Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг 
асосий вазифаси қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга 
етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат 
қилишдан иборат бўлади. Шу мақсадда Адлия вазирлигига зарур 
ваколат ва ресурслар берилади. 
Шунингдек, қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда 
жамоатчилик иштироки ва назорати кенг йўлга қўйилади. Жумладан, 
“жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизими 
жорий қилинади. Бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, 
оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар ҳам фаол жалб 
этилади. 
Шунингдек, таҳлиллар асосида ижрога халақит бераётган ортиқча 
вазифа ва функциялар қисқартирилади. 


Давлат идораларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва 
шаҳар халқ депутатлари кенгашларида, республика даражасида эса 
– Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш 
амалиёти жорий этилади. 
Ҳукумат Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш 
агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси билан бирга бир ой 
муддатда 
ушбу 
тизимни 
жорий 
этиш 
бўйича 
зарур 
чора-тадбирларни белгиласин. 
Адлия 
вазирлиги барча 
оммавий 
ахборот 
воситалари, 
жумладан, телевидение орқали “Президент қарорлари – ҳаётда 

Download 321.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling