Ассалому алейкум қадрли устозлар, муҳтарам ота-оналар, азиз фарзандларим!
Юртимизда мустақиллигимизнинг 32 йиллик шукуҳи кезиб юрган бир маҳалда бошланган ўқув йилингизнинг илк куни барчангизга муборак бўлсин.Бугун мактаб остонасига қадам қўйган жажжи болаларимизнинг кўзидаги қувончи, нафақат ота-оналар балки,биз учун ҳам қувончли воқеа.Чунки сиз каби қалби пок, азм-у шижоатли ёшларимизда биз Ватан равнақи, юртимиз келажагини кўрамиз.
Қадрли ўғил қизларим, ишончим комилки, сиз янги Ўзбекистонда янги марраларни забт этасз.
Шундай экан сизларга бугунги ва эртанги ўқиш ва ишларингизга омад, ва зафарлар тилайман.
Бошланган ўқув йилингиз муборак бўлсин!
Яратган паноҳида сақласин.
Do'stlaringiz bilan baham: |