Ассалому алейкум кадрли қадрли ҳамкасблар ва ёш тадқиқотчилар. Сизларни ёш олимлар, талабалар ва ўқувчиларнинг 9-Чи халқаро ва амалий анжуманида кўриб турганимдан бағоят хурсандман.
Сизларни Ўзбекистонга ташрифларинг географик, тарихий ва маданият жихатидан Яқин бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари дўстлигининг тимсолидир.
Мамлакатимизда қозоқ халқи вакилларининг тили ва маданият ҳамда аньаналарини асраб авайлаш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан Бир нечта Олий таьлим муассасаларида қозоқ тилида таьлим олиш ташкил этилган.
Мазкур анжуман икки қардош халқлар ёшларини ўзларининг қобилиятларини ва иқтидорларини намоён қилишлари учун ўзига хос майдон бўлиб хизмат килади.
Ишонаманки, "21 аср етакчилари" анжуманидаги бугунги ёшлар келажакда етакчи мутахассислар бўлиб икки халқни дўстлигини ва ҳамкорлигини янада ривожлантиришади
Ушбу анжуман ташкилотчиси бўлмиш, "Педагогик ижодкорлик ва фанларни ривожлантириш халқаро фонди"га Наманган давлат педагогика институти ва Ауезов номидаги Жанабий Қозоғистон университети билан ҳамкорлик қилишига кўмаклашгани учун институтимиз рахбарияти номидан алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишонаманки ушбу иккита Олий таьлим муассасаларимизнинг ҳамкорлиги келажакда ривожланиб боради.
Анжуман ишига муввофақиятлар тилайман ва Ўзбекистонга ташрифларинг тассуротларга бой бўлсин. Эьтиборларинг учун рахмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |