МИРЗА ҒУЛОМ АҲМАД - Очиқлик даъвати: 1900 йилда “Идул адҳо” байрами муносабати билан Мирзо Ғулом Aҳмад араб тилида хутба ўқийди. Бу хутбада у эҳсон қилиш моҳияти ва фалсафасини тушунтириб беради. Бу воқеа Aҳмадия ҳаракати тарихидаги асосий байрамлардан бири сифатида нишонланади.
- Оқ масжид: Исломдаги башоратларга кўра, Исо иккинчи марта келишида Дамашқнинг шарқидаги ёки Дамашқнинг шарқий қисмидаги оқ масжидга тушиши керак. Бу мунозарали масала дейди Мирзо Ғулом Aҳмад ва унинг фикрича, оқ масжид Дамашқнинг шарқий қисмида ёки унинг шарқий томонида эканлигини билдирмайди дейди. Балки, унинг сўзларига кўра, бу башорат Дамашқдан шарқда жойлашган Қодиён шаҳрида рўёбга чиқиши керак дейди. 1903 йилда Мирзо Ғулом Aҳмад ушбу башорат шарафига минора пойдеворини қўяди. Бу миноранинг қурилиши 1916-йилда тугалланади ва ўшандан бери Aҳмадиянинг рамзи ва белгиси бўлиб келмоқда.
- «Бахишти мақбара» («Жаннатий қабр»): Мирзо Ғулом Aҳмад ўзининг “ал-Васият” рисоласида қабристонни илоҳий фармонга кўра яратганини ёзади. Унинг таъкилдашича, руҳий ваҳийда унга жаннатда бўлишга мўлжалланган жамоаси аъзоларининг қабри “Бахишти мақбара” деб номланган ерда бўлишлиги айтилади. У ўзининг «ал-Васият» рисоласида эълон қилган шартларни бажара оладиган уммат аъзоларини дафн қилинишлари учун қуйдаги шартларни бажаришлари керак бўлади. Биринчи шартга кўра, ушбу қабристонда кўмилишлик учун, қабристон жойлашган манзилни ободонлаштириш мақсадида имкон қадар бадал тўлаш керак; Иккинчи шартга кўра, олаётган даромади ва мол-мулкининг ўндан бирини жамоа ишини, ислом ривожи ва Қуръоннинг тарқалиши учун мерос қилиб қолдириш керак бўлади. Бу жойда комил эътиқод вакили кўмилиши керак деб таъкидлайди; Учунчи шартга кўра, бу қабрстонда сидқидил ва тақводор, барча харом ҳамда гуноҳ ишлардан ўзини тийган, шунингдек Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайдиган шахс кўмилиши кераклигини таъкидлайди.
Aҳмадия ҳаракати 1889 йилда вужудга келишлигига қарамасдан унинг расмий номи, ташкил топганидан сўнг 10 йил ўтиб қабул қилинган. Мирзо Ғулом Aҳмад 1900-йил 4-ноябрдаги “Манифести”да жамоат номи унинг исми шарафига эмас, балки Муҳаммад пайғамбар (САВ)нинг иккинчи исмлари – Aҳмаддан келиб чиқиб қўйилганлигини тушунтиради. Мирзо Ғулом Aҳмаднинг ёзишича, Қадимги Aҳдда Мусога ўхшаган элчи келишлигидан хабар берувчи башорат бор ва унда Муҳаммад (САВ) назарда тутилган, шунингдек, Қуръонда баён қилинган Исо пайғамбардан келган хабарга кўра, ундан кейин Aҳмад исмли пайғамбар келиши керакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |