Ассалон наврўз ” сценарийси адабий таҳлили: Мавзу: Ассалом наврўз Жанр
[Саҳна байрамона безатилган ,саҳнанинг икки ёнида адрас мато илинган ]
Download 84.8 Kb.
|
ирода тахлил
[Саҳна байрамона безатилган ,саҳнанинг икки ёнида адрас мато илинган ]
Карнай сурнай садоари остида саҳнага иккита жарчи кириб кеади 1-Жарчи битган Одамару одамар, боғда бодомлар 2- Жарчи Эшитмадим деманглар, эшитганлар жилманглар 1-Жарчи Кеча кундуз баробар ,бир биридан сарвар, 2- Жарчи Бахордан келди дарак 1-Жарчи Хар замоннинг зайли бор ,хар одамнинг майли бор. 2-Жарчи Олам битта бўлса ҳам ,хар элнинг ўз сайли бор. 1-2- Жарчи Келди наврўз ва баҳооор эҳее ҳее ҳееэеэейййййй (Жарчилар чиқиб кетади фонда Зиёданинг –Нозланажакдир қўшиғи янграйди ва саҳнага Мом ова йигит қизлар қўлларида сумалак тайёрлаш учун керакли нарсаларни олиб саҳнага кириб келишади Йигитлар сумалак тайёрлаш учун қозон ўчоқларни саҳна марказига жойлаштириб ,ўчоққа ўт ёқа бошлайди) Қизлар- Моможон Наврўз қандай байрам? Момо- Наврўз – табиат сирларини намойиш этувчи байрам . Бу байрам , аввало, табиатнинг уйғониши, янгиланиши, янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фаслининг кириб келиб , келинчакдек ўз сепини ёйишидир. Йигитлар- Нима учун ҳамма Наврўз байрамини орзиқиб кутади? Момо- Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик , шодиёна билан ўтказиладиган Наврўз байрами биз учун хаёт абадийлиги , табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг , кўп минг йиллик қиёфамиз , олийжаноб урф – одатларимизнинг бетакрор ифодасидир. Қани бўлмасам сумалакни бошладик . Зебо қизим буғдой тайёрми , қани бирин кетин олиб келинглар Хоой Исломбек болам , ўтин олиб кел. Қизлар эса сумалак тайёрлаётган Момога ёрдамлашяпти . Хамма иш билан банд.Момо Сумалакка солинадиган масаллиқларни бирин кетинлик билан қизларга тушунтириб, ҳаммани бир жойга тўплайди ва Сумалакни атрофида айланиб ,кавлашади , нийят қилишади. Юртимиз тинч , осмонимиз мусаффо бўлсин . Улуғларимиз умрлари зиёда бўлсин Ёшларимиз ўқимишли , зиёли , бахтли бўлишсин Хамма –хаммамизни кейинги Наврўзларга бағри бутунлик билан етказсин Момо- Ана сумалагимизни ҳам бошлаб олдик .Қани энди болаларим Сумалагимиз тайёр бўлгунга қадар ўйин кулгу қилинглар. 1-Йигит- Қуёш нури порлайди, ўйин бизни чорлайди Хурмат билан гул базмини бошлайди Йигит - Гул базми, хазил базим Чинакам деб ўйламанг Йигит қизга гул берса севаркан ,деб ўйламанг. Қиз- Гулингиз даста даста Бўйингиз мендан бир метр пастда. Йигит- Гул аро гулшан аро , кўзларингиз бунча қаро. Сизни севган йигитни қоши бўлсин қоп қаро Қиз- Гул бердингиз бир дона бир донамас дўстона Сизга оқ сут берган оан менга бўлсин қайнона. Йигит- Атир гул даста даста ,гул бўлиб очилгунча Қизларни севиш керак то янгиси топилгунча . Қиз - Гулингизни оламан ,чўнтагимга соламан Агар сулингиз сўлмаса, тўчни сизга тегаман/ Йигит – Гул, гулаг қараб кул,Хозирги қизларни асл дарди пул Қиз - Гул беришга шошилманг , севгани борга осилманг Йигит – Ариқ бўйида самон ,саммони ҳиди ёмон Севгининг ўзи яхши , оҳ соғинтриргани ёмон Қиз- Гул берибсиз мен учун , ўйнаб берай сиз учун [Алишер Файз –Жанон қўшиғига рақсга тушади .Рақс тугагач , Наврўз ҳақида шеър айтишади] Турфа гуллар очилиб, ифор таратиб Майин эсган шаббоданг дилни яйратиб Эрта тонг қушларни қий чув сайратиб Келақол наврўзим соғиндик сени Чучмомаю мойчечак ерга ёйилсин Ариқларинг , анххоринг сувга тўйинсин Кекса момоларим дилдан суюнсин Келақол наврўзим соғиндик сени Бодомлар ,ўриклар қийғос гулласин Варрраклар ,булутлар бир бир қувласин Сумалаклар остида олов увласин Келақол наврўзим соғиндик сени Болалар варраги хаёлни олган Бодом гулларидан қувонади кўз Диллардан мутлақо ғубор ёъқолган Келақол наврўзим соғиндик сени [Қиз ва йигит ўлан айтишади , йигитлар ва қизлар уларни қўллаб қувватлаб туришади] Йигит – Ўйтиш авлодиму қонимда бор Эл қатори париваш ёнимда бор Мен сенгаю, сен менга интизормиз Э – қани бошла айтишайлик кўзи ҳумор Қиз- Хой оғажон сиз у томон мен бу томон Мен розиман сизла ўлан айтишаман Хадигим бор шу мот бўлиб қоласизов Белим бойлаб, Ойбарчиндай тортишаман. Йигит-Шерободнинг урф- одати мероси бор Юрагимнинг тубида бир яраси бор Кенг даврада ўлан айтсанг малхам бўлай Айтинг бундан бошқа қандай чораси бор. Қиз- Оғажоним сизга ўзим табиб бўлай Исириқлар айлантириб кина солай Кўринишдан ахволингиз сал оғирроқ Чидаб туринг дардингизни ўзим олай Йигит-Отам айтган аёл зоти қув бўлади Устун келсанг шундагина жим бўлади Бўшлигингни билиб олса ношукрлар Шундоқ туриб бўйнингни ҳам юлволади Қиз-Оғажоним қачонгача беллашамиз Ор номус деб иккимиз тенг курашамиз Хар нарсанинг охирию поёни бор Насиб этса яна бир кун учрашамиз [Ўлан тугагач бир йигит югуриб чиқади ва бошидаги дўпписини олиб, ким оладиё шугианниё деб ерга ташлайди.Йигитлар ҳаммаси шу ўйинни ўйнашади .Қизлар уларни қўллаб туришади] Ўйин тугагач Момо қўлига чанқовузни олиб чалади .
Шу пайт чанқовуз қўшиғи қўйилади йигитлар ва қизлар биргаликда рақсга тушишади. Рақс тугайди ва Момо гапиради Момо- қани болаларим мазза қилиб ўйин кулгу ҳам қилиб олдингиз энди сумалагимиз ҳам тайёр бўиб қолди қани биргаликда сумалагимизни очайликчи Йигит қизлар- Тайёр бўлди сумалак Наврўзингиз муборак ФондаъъЯЛЛА ГУРУҲУНУНГ СУМАЛАКЪЪқўшиғИ ижро этилади ҳамма биргаликда куйлашади ТАМОМ Download 84.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling