Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Давлат бюджети маблағларининг харажат йўналишлари тўғрисида тушунча беринг


Download 362 Kb.
bet14/44
Sana31.03.2023
Hajmi362 Kb.
#1312080
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
siyosiy savollar

Давлат бюджети маблағларининг харажат йўналишлари тўғрисида тушунча беринг.



Давлат бюджетининг харажатлари таркибига:

  • ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;

  • нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;

  • иқтисодиёт харажатлари;

  • марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;

  • судларни сақлаб туриш харажатлари;

  • фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари;

  • бошқа харажатлар киради.

Давлат бюджетининг харажат қисми таркибида тегишли Ўз.Р ВМнинг, ҚР республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетининг ва Тошкент ш. шаҳар бюджетининг заҳира жамғармалари ҳисобга олинади.



  1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қандай чекловлар қўйилган?

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатларга эга бўлиб, уларда тақчилликка йўл қўйилмайди, шунингдек:



        • маблағлар жалб қилишни амалга оширишга, юқори турувчи бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно;

        • тасдиқланган маблағдан ортиқ маблағ сарфлашга;

        • бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолат ва кафиллик беришга;

  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга;

        • юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлари беришга йўл қўйилмайди.





  1. Download 362 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling