Молия йилига қўшимча вақт даври этиб қайси давр белгиланган ва ушбу даврда қандай операциялар амалга оширилади?
Январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври этиб белгиланган бўлиб, бу даврда ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади.
Жорий йилнинг Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан барча тўловлар молия йилига қўшимча вақт даврида якунланади.
Қўшимча вақт даврида Давлат бюджети ва ДМЖлари бюджетларини ижро этиш бўйича:
бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар тартибга солинади;
ўтган йилги кредиторлик қарзлар тўланади;
тежаб қолинган маблағлар ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
бошқа операциялар амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда биринчи навбатда қайси харажат турлари назарда тутилади?
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради. (БК 94-модда)
Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини санаб беринг?
чорак охирида иқтисод қилинган маблағ (капитал қўйилмадан ташқари);
товарлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
ижара тўловининг бир қисми (40%);
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |