Реал ЯММ ёки СММ бир неча даврлардаги ўсиши.
Жон бошига реал ЯММ ёки СММ бир неча даврлардаги ўсиши.
Инфляция нима, уни таърифлаб беринг.
Инфляция – пулнинг қадрсизланиши жараёни бўлиб, бунда эҳтиёжларга нисбатан муомаладаги қоғоз пуллар миқдори ошиб кетади.
Инфляция – товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши, нархларни ўсиши, талабга жавоб бермайдиган товарларни кўпайиши, ортиқча пул бирликларини муомалага чиқариш оқибатида вужудга келадиган ҳолат ҳисобланади.
Инфляция оқибатлар: пул бирлиги қадрсизланади, нархлар мутаносиблиги бузилади, шахсий жамғармалар ўз қадрини йўқотади, катта инвестициялар қилиш хавф-хатари ошади.
Инфляция билан курашиш йўллари: и/ч-шни рағбат-ш чоралари кўрилади, и/ч-шга ажратилган фойда солиқдан озод қилинади, и/ч-шга имтиёзли кредитлар берилади, янги очилган корхоналарга бюджетдан субсидия ажратилади.
2021. – инфляция даражаси 10 %дан паст бўлган.
“Эмиссия” нима, уни қандай тушунасиз.
Эмиссия – пул белгилари ҳамда қимматли қоғозларни муомалага чиқариш жараёни ҳисобланади.
Пул белгиларини муомалага чиқариш МБ томонидан амалга оширилади.
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш савдо-саноат компаниялари, кредит ташкилотлари (АЖ – акция, облигация) ва Давлат (облигация) томонидан амалга оширилади.
Пул эмиссиясининг мақсади – товар муомаласига нақд тўлов воситалари билан хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, эмиссия ҳажми бозордаги товар массасига мос бўлиши керак.
Қимматли қоғозлар эмиссиясининг мақсади – аҳоли жамғармалари ва корхона маблағларини инвестицияга йўналтириш ва давлат қарзини қоплашдан иборат.
Тўлов баланси тўғрисида тушунча беринг.
Тўлов баланси – маълум даврга мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти натижаларини характерловчи статистик ҳисобот бўлиб, унда мамлакатнинг четга амалга оширган тўловлари ва четдан мамлакатга келиб тушган валюта маблағлари баланс шаклида акс эттирилади.
Чет давлатлардан тушумнинг четга тўловлардан кўп бўлиши – актив тўлов баланси ҳисобланади, ва аксинча – пассив тўлов баланси ҳисобланади. Бу ҳолат мамлакатнинг валюта заҳирасини ошиши ёки аксинча камайиши билан изоҳланади.
Тўлов баланси қуйидаги бўлимлардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |