АТТЕСТАЦИЯ – 2023 йил
I. СИЁСИЙ САВОЛЛАР
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг.
Ўз.Республикаси 1991 йил 31 августда мустақил Давлат деб эълон қилинди ҳамда “Ўз.Рнинг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонуни қ/қилинган бўлиб, унда Ўз.Р ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга, мустақил, демократик давлат эканлиги мустаҳкамланган (12-чақириқ 6-сессияси).
Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг.
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш;
Мамлакатимизда адолат ва қонун устиворлиги таъмойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартларига айлантириш;
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;
Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.
Ўзбекистонда 2022 йилга қандай ном берилди?
2022 йил Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланди.
Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боради?
Ўзбекистон халқи номидан фақат Олий Мажлис ва Президент иш олиб боради (10-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |