Олий Мажлис–олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Президент–давлат бошлиғи ҳисобланади, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди (89-модда).
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг моҳияти тўғрисида тушунча беринг.
Қонун – коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу Қонун билан – коррупцияга қарши курашишнинг принциплари, давлат сиёсатининг йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилаб қўйилган.
Принциплар – қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқи, эркинлик ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
барча соҳаларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш. (03.01.2017й. ЎРҚ-419)
Коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |