Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Қандай ҳолатларда бюджет ташкилотлари томонидан смета-штат интизоми бузилишига йўл қўйилишини тушунтириб беринг


Download 363 Kb.
bet29/44
Sana23.04.2023
Hajmi363 Kb.
#1384389
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
Савол-жавоблар

Қандай ҳолатларда бюджет ташкилотлари томонидан смета-штат интизоми бузилишига йўл қўйилишини тушунтириб беринг.

Смета-штат интизомини бузиш қуйидагилар натижасида Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини молия йили давомида сарфлашдир:

  • нотўғри маълумотлар асосида ва нормативларга нисбатан ошириб кўрсатилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни харажатлар сметасига киритиш;

  • ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этмаслик;

  • бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик;

  • тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этмаслик. (ст.188).




  1. Беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарлардан фойдаланиш тартиби бузилишини тушунтириб беринг.

Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарларни сотиш, ижарага бериш ёки бошқа тижорат мақсадларига йўналтириш ҳолатлари беғараз ёрдам доирасида келиб тушган товарлардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳисобланади. (ст. 191).





  1. Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси ўз фаолиятида қайси қонунчилик ҳужжатларига асосида иш юритади?

Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Президент фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисида низомга амал қилади.





  1. Молия вазирлигининг молиявий назорат тузилмаси ҳуқуқлари тўғрисида тушунча беринг.


Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланадиган Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисида низомга мувофиқ Инспекция юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан:

  • бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағи олувчилар фаолиятини назорат қилиш;

  • давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг мақсадли сарфланишини текшириш;

  • пул ва товар-моддий бойликлари мавжудлигини, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни текшириш;

  • банк, солиқ хизмати ва бошқа идоралардан зарур маълумотларни олиш;

  • эксперт ва мутахассислар жалб этиш;

  • назорат объектининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар беришни, далолатномани имзолашни талаб қилиш;

  • касса, омбор ва бошқа биноларни муҳрлаш, ҳужжатларни олиб қўйиш, назорат объекти мансабдор шахсларидан инвентаризация ўтказилишини талаб қилиш;

  • камчиликларни бартараф этиш, ноқонуний харажат ва камомадларни ундириш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклиф/ киритиш;

  • назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят белгилари бўлган ҳолатлар аниқланганда материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш ва бошқалар.





  1. Download 363 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling