V. УзАСБО ВА ДМБАТ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш дастурий мажмуаси тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва ушбу дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимларининг бири ҳисобланади.
““УзАСБО” дастурий мажмуаси неча қисмдан иборат?
УзАСБО” дастурий мажмуаси икки қисмдан - “УзАСБО-баланс” ва “УзАСБО-зарплата” қисмларидан иборат.
“УзАСБО-баланс” қисмида IV-гуруҳ харажатлари бўйича ҳисоб-китобни юритади. (Адреси: http://УзАСБО.mdm.uz/install.html)
“УзАСБО-иш ҳақи” қисмида иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ҳисоби юритилади. (Адреси: http://zp.mdm.uz/install.html)
““УзАСБО” дастурий мажмуасидан маълумотлар файллар асосан қандай форматда юкланади?
“УзАСБО” дастурий мажмуасидан маълумотлар юкланганда одатда Microsoft Office Excel дастурий маҳсулоти форматида юкланади.
Давлат молиявий назорати Инспекцияси масофавий назорат қандай дастурий мажмуалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади?
Масофавий назорат тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “ДМБАТ” ва “УзАСБО” дастурий мажмуаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши, ушланмалар ва тўловлари тўғрисидаги ҳисоботларни “УзАСБО” дастурий мажмуасининг қайси модули ва менюларидан юклаб олинади?
“УзАСБО” дастурий мажмуасининг “УзАСБО - иш ҳақи” қисмида, “Ҳисоботлар” менюси, “Иш ҳақи ҳисоби” подменюси, “Ҳисоблашлар бўйича ҳисоботлар” сатридан керакли маълумотлар танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |