Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
*** АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
***
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви” A14. Бошқарув юклатилган шахслар билан муҳокама қилиш ўринли бўлиши мумкин бўлган бошқа режалаштириш масалалари қуйидагиларни ўз ичига олади: Агарда тадбиркорлик субъекти ички аудит хизматига эга бўлса, аудитор ички аудит ишидан фойдаланадиган даража ҳамда ташқи ва ички аудиторлар қандай қилиб ижодий ва тўлдирувчи тарзда биргаликда ишлаши мумкинлиги, шу жумладан ички аудит хизмати ишидан ҳар қандай режалаштирилган фойдаланиш. 5 … A33. Бошқарув юклатилган шахслар билан масалалар юзасидан ахборот алмашинишдан олдин, аудитор уларни раҳбарият билан муҳокама қилиши мумкин, токи бу ноўрин бўлмагунча. Масалан, раҳбариятнинг ваколати ёки дахлсизлиги тўғрисидаги масалаларни раҳбарият билан муҳокама қилиш ўринли бўлмаслиги мумкин. Раҳбариятнинг ижрочи жавобгарлигини эътироф этишга қўшимча тарзда, ушбу дастлабки муҳокамалар далиллар ва масалаларни аниқлаштириши ҳамда раҳбариятга қўшимча маълумотлар ва тушунтиришлар таъминлаш учун имконият бериши мумкин. Худди шунингдек, қачонки тадбиркорлик субъекти ички аудит хизматига эга бўлса, аудитор бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинишдан 5 АХС 610 (янги таҳрирда), 18-банд АУ ДИТ 1495 БОШҚА АХСларга МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ЎЗГАРТИРИШЛАР МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ЎЗГАРТИРИШЛАР олдин ички аудит хизматидаги тегишли шахслар ички аудитор билан масалаларни муҳокама қилиши мумкин. A43. 4-бандда таъкидлангандек, самарали икки-томонлама ахборот алмашинуви ҳам аудиторга ҳам бошқарув юклатилган шахсларга кўмак беради. Бундан ташқари, АХС 315 (янги таҳрирда) бошқарув юклатилган шахслар иштирокини, жумладан уларнинг ички аудит хизмати, агарда мавжуд бўлса, ва ташқи аудиторлар билан ўзаро алоқаси, тадбиркорлик субъектининг назорат муҳитининг жиҳати сифатида белгиланади. 6 Номувофиқ икки-томонлама ахборот алмашинуви қониқарсиз назорат муҳитига ишора қилиши мумкин ва муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аудитор томонидан баҳоланишига таъсир этиши мумкин. Шундай риск ҳам мавжудки, бунда аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни шакллантириш учун етарлича тегишли аудиторлик далилига эга бўлмаган бўлиши мумкин. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling