Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


Ички аудитнинг асосий хусусиятлари


Download 171.7 Kb.
bet3/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Audit

12.2. Ички аудитнинг асосий хусусиятлари


Менежмент тизимларининг ички аудити – менежмент тизимларининг асосий жараёнларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ғарб мутахассисларининг фикрларича, агарда менежмент тизимларида бундай жараёнлар сифатида қуйидагилар бўлса:
- раҳбариятнинг жавобгарлиги;
- тузатиш ва олдини олиш ҳаракатлар;
- ички аудит (текширув);
- маълумотлар таҳлили;
- доимий яхшилаш, стандарт талабларига мувофиқ жорий этиш ва тузатилса, унда барча жараёнлар ва сифат менежменти тизимлари ва/ёки экологик менежменти тизимлари нафақат ишлайди балки, доимий такомиллашади.
Ички аудитда ташкилотнинг аниқланган ҳужжатлар талабларига менежмент тизими фаолияти мувофиқлиги текширилади. Менежмент тизимларини сертификатлаштиришга тайёрланишдан олдин стандарт (масалан, ISO 9001, ISO 14001 ва ҳ.к.) талабларига мувофиқ ички аудит ўтказилади.
Шундай бўлсада, менежмент тизимларини сертификатлаштириш вақтида тасдиқланган менежмент тизимлари ҳужжатлари (Сифат соҳасидаги Сиёсат ва Мақсадлар, Сифат бўйича қўлланма, ҳужжатлаштириган процедуралар ва қуйи даражадаги ҳужжатлар)га мувофиқ ўтказилади.
Менежмент тизимларининг ички аудити қуйидаги масаларларни ҳал этишда ёрдам беради:
- фаолият ва унинг натижаарини ўрнатилган менежмент тизимлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;
- аниқланган номувофиқликлар сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
- сифат муаммоларини олдини олиш;
- тузатиш ҳаракатларининг бажарилишини тасдиқлаш;
- менежменти тизимларининг ишчи ҳолати самарадорлигини баҳолаш;
- менежмент тизимлари ҳужжатларида ўрнатилган мақсадлар, вазифалар ва талабларни ходимлар тушуниш даражасини ўрнатиш;
- сифат менежменти тизимлари ва/ёки экологик менежменттизимларини ҳамда уларнинг алоҳида жараёнларини келгусида такомиллаштириш йўлларини аниқлаш.

12.3. Сертификатлаштириш аудитининг асосий хусусиятлари


Сертификатлаштириш аудитининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:
- мустақил сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказилади;
- натижалари сертификатлаштириш мақсадарида фойдаланилади.
O‘zDSt ISO 9001:2009 (ISO 9001:2008) стандартига мувофиқ сифат менежментини сертификатлаштиришга ва сертификатлаштириш аудитларини ўтказишга талаблар O‘z RH 51-162:2008 “Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати. Менежмент тизимларини сертификатлаштириш қоидалари” ҳужжатида келтирилган.
Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш бўйича ишларни ISO/IEC 62, ISO 19011 стандартларига мувофиқ миллий аккредитлаштириш тизими (MAI)да аккредитланган менежмент тизимларини сертификатлаштириш идорлари олиб боришади.
Сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришни ўтказишнинг асосий шартларидан бири бу СМТ расмий ҳужжатлаштирилганлиги ва жорий этилганлигидир.
СМТ сертификатлаштириш ишларида Ходимларни сертификатлаштириш тизими давлат реестрига киритилган экспертлар (аудиторлар) жалб этилади.
СМТ қўланилиш соҳаси аниқланиб мурожаатчи/талабгор аризани (талабномани) сертификатлаштириш идорасиги муржаат қилади. СМТ қўлланиш соҳасини сертификатлаштириш идораси сертификатлаштириш олди аудити натижаларига кўра таҳлил қилади ва белгилайди.

Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling