Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


) Аудит ўтказиш имкониятларини аниқлаш


Download 171.7 Kb.
bet9/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Audit

3) Аудит ўтказиш имкониятларини аниқлаш. Аудит ўтказиш имконияти қуйидаги омилларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак:
- аудитни режалаштириш учун керакли маълумотларнинг мавжудлиги ва етарлилиги:
- текшириладиган ташкилот билан бир хил ҳамкорлик;
- вақт ва зарур ресурсларнинг мавжудлиги.
Аудит ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолда буюртмачига текшириладиган ташкилот билан маслаҳатлашиш асосида альтернатив таклифни бериш керак.
4) Аудит бўйича гуруҳни шакллантириш. Аудит ўтказиш мумкинлиги эътироф этилгандан сўнг, аудит мақсадла-рига эришиш учун, зарур лаёқатлиликни ҳисобга олган ҳолда, аудит бўйича гуруҳни тузиш зарур. Агар аудитни битта аудитор амалга оширса, у аудит бўйича гуруҳ раҳбарига юкланадиган барча вазифаларни бажариши керак.
Аудит бўйича гуруҳнинг сони ва таркибини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур;
- аудитнинг мақсадлари, соҳаси, мезонлари, тахминий муддатини;
- аудитнинг комплекс ёки биргаликда эканини;
- аудит бўйича гуруҳнинг аудит мақсадларига етишиш учун зарур бўлган умумий лаёқатлилигини;
- қўлланилиши мумкин бўлган қонунчилик талаблари, меъёрий талаблар, битим талаблари ва аккредитлаш/сертификатлаштириш бўйича органларнинг талабларини;
- аудит бўйича гуруҳнинг текшириш фаолиятидан ва ишдаги зиддиятлардан мустақиллигини таъминлаш заруратини;
- аудит бўйича гуруҳ аъзоларининг текшириладиган ташкилот билан самарали ҳамкорлигининг ва биргаликда ишлашларининг имкониятларини;
- аудитнинг тили ва ташкилотнинг ўзига хос ижтимоий ва маданий қадриятларини тушуниш – бу масалалар аудиторларнинг шахсий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ёки техникавий экспертлар ёрдамида ҳал қилиниши мумкинлигини.
Аудит бўйича гуруҳ умумий лаёқатлилигини таъминлаш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши керак:
- аудит мақсадлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни аниқлаш;
- аудит бўйича гуруҳ аъзоларини шундай танлаш керакки, токи аудит бўйича гуруҳда барча зарур билим ва тажриба бўлсин.
- Агар аудит бўйича гуруҳдаги аудиторлар барча зарур билим ва тажрибага етарли даражада эга бўлмасалар, унда гуруҳга техникавий экспертлар киритилиши мумкин.
Техникаивй экспертлар аудиторларнинг раҳбарлиги остида ишлашлари керак.
Аудит бўйича гуруҳга стажерларни киритиш мумкин, аммо улар аудиторларнинг раҳбарлигисиз ёки методик ёрдамисиз аудит билан шуғулланмасликлари керак.
Буюртмачи ҳам, текшириладиган ташкилот ҳам асосланган ҳолларда 4-бўлимда баён қилинган аудит қоидаларини ҳисобга олиб аудит бўйича гуруҳ аъзоларини алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Бундай асосга ишдаги зиддият (масалан, аудит бўйича гуруҳ аъзоси илгари текширилаётган ташкилотда ишлаган бўлиши ёки текшириладиган ташкилотга консалтинг бўйича хизмат кўрсатган бўлиши) ва бошида кўрсатган номақбул ҳулқи мисол бўлиши мумкин.
Бундай асос аудит буюртмачиси билан текшириладиган ташкилот ўртасидаги муаммони ҳал қилиши лозим бўлган аудит бўйича гуруҳ раҳбарига ва аудит бўйича дастурни бошқариш бўйича жавобгар шахсга аудит бўйича гуруҳ аъзоларини алмаштириш бўйича бирор қарор қабул қилингунга қадар етказилиши керак.

Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling