Аудиторлик фаолияти т¤Ёрисидаги ўонуннинг ўабул ўилиниши ¦амд¤стлик давлатлари б¤йича


-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви


Download 1.52 Mb.
bet4/5
Sana16.01.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1095622
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу. Банкларда ички ва ташқи аудит (тақдимот)

35-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви

  • акциядорлик жамиятлари;
  • банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
  • суғурта ташкилотлари;
  • инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари;
  • манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;
  • устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;
  • фонд ва товар биржалари;
  • ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса.

Мажбурий аудит учун

  • штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжудлиги;
  • аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги.
  • Банкларнинг аудиторлик текшируви штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади.

36-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви

  • Юридик шахс, унинг мулкдори, устав фондида (устав капиталида) камида беш фоиз миқдоридаги улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар, шунингдек назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкин.

39-модда. Аудиторлик хулосаси

  • Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат аудиторлик хулосасидир.
  • Аудиторлик хулосаси рақамланган, ҳар бир саҳифаси аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ҳамда унга аудиторлик ташкилотининг фикри қайси молиявий ҳисоботга нисбатан ифодаланган бўлса, ўша молиявий ҳисобот илова қилинган бўлиши керак. Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолияти стандартлари билан белгиланади.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling