Аудиторлик фаолияти тугрисида маълумот
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Download 21.34 Kb.
|
Аудиторлик фаолияти тугрисида маълумот
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда; махсус ваколатли давлат органининг аудиторлик ташкилоти зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаганда. Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Махсус ваколатли давлат органи ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилаши шарт. Махсус ваколатли давлат органи лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган махсус ваколатли давлат органи ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади Download 21.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling