Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳил аъзийм. Валҳамдулиллаҳи ъала дийнил Ислам
Download 9.14 Kb.
|
Таҳорат олишдан-WPS Office
Таҳорат олишдан аввал ушбу дуо ўқилади: “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳил аъзийм. Валҳамдулиллаҳи ъала дийнил Ислам”. Улуғ Аллоҳнинг исми билан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилайман. Ислом дини учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Таҳоратни бошлаб, икки қўлни юваётганда: “Алҳамду лиллаҳил-лазий жаъалал маа тоҳуран вал ислама нуран”. Сувни ҳам, ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Оғизни чаяётганда: “Аллоҳумма аъинний ъала тилаватил қур’ан ва зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик”. Аллоҳим, Қуръон ўқиш, Сени зикр этиш, Сенга шукр қилиш, чиройли ибодат қилиш учун ёрдам бер. Бурунга сув тортаётганда: “Аллоҳумма ариҳний роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нар”. Аллоҳим, мени жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут. Юз юваётганда: “Аллоҳумма баййиз важҳи явма табяззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ”. Аллоҳим, юзлар оқ ва қора бўладиган куни юзимни ёруғ қил. Ўнг қўлни юваётганда: “Аллоҳумма аътиний китабий бийа-мийний ва ҳасибни ҳисабан йасиро”. Аллоҳим, қиёмат куни амал дафтаримни ўнг тарафимдан бер ва ҳисобимни осон қил. Чап қўлни юваётганда: “Аллоҳумма ла ту’тини китаби би шимали ва ла мин варои зоҳрий”. Аллоҳим, амал дафтаримни чап тарафимдан ҳам, орқадан ҳам бермагин. Бошга масҳ тортаётганда: “Аллоҳумма азилланий тахта зилли аршика йавма ла зилла илла зиллу аршик”. Арш соясидан бошқа соя топилмайдиган куни мени унинг сояси билан соялантир. Қулоққа масҳ тортаётганда: “Аллоҳуммаж’алний миналлазийна ястамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ”. Аллоҳим, мени яхши гапларни эшитиб, унга эргашувчи қил. Бўйинга масҳ тортаётганда: “Аллоҳумма аътиқ рақобатий минан нар”. Аллоҳим, вужудимни жаҳаннам оташидан муҳофаза қил. Ўнг оёқни юваётганда: “Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдам”. Қиёмат – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни (Сирот кўприги)дан тойдирмагин. Чап оёқни юваётганда: “Аллоҳуммаж’ал занбий мағфурон ва саъйи машкурон ва тижаротий лан табуро”. Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират эт, амалларимни гўзал ва тижоратимни зарарсиз қил. Таҳоратдан сўнг: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммаж’алний минат-таввабина важ’алний минал мутатоҳҳирийн”. Шаҳодат бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (с.а.в.) Унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчи ва покланувчилардан қил. Download 9.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling