Август 2020 8-қисм


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/87
Sana13.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1352207
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87
Bog'liq
8.Adabiyot 1 qism

Август 2020 8-қисм
Тошкент
бунга мисол тариқасида Ҳессенинг фикрларидан ушбу роман нашр этилганидан сўнг 
китобхонларга асарни қай тариқа ўқишни тушунтиришга ҳаракат қилмаганлигини, лекин 
уларнинг қандай кутиб олишларидан ҳаяжонланганини кўришимиз мумкин.
Ўз асарларида тинчликни асраш, маданиятни қадрлаш масъулияти борасидаги 
муаммоларни кўтаргач, адиб рассомчилик масъулияти муаммоларига ҳам тўхталмай 
туролмайди. Адабиётшунос А.Г. Березин фикрича, Ҳессе инсонлар олдидаги жавобгарлик 
масалаларини юзага чиқариб, “ нафақат одатий, балки Ницше фалсафаси билан ҳам 
баҳс мунозарага киришади. Унинг ижоди бошқаларга ҳеч қандай жавобгарлик ҳиссини 
юкламаслиги керак, деб ҳисоблайди.(1, 137)
Ҳессенинг масъулияти аввало сюрреалистик, яъни бадиий санъат асари яратишда ақл 
идрок ва тажриба ролини инкор қиладиган йўсиндаги эркин ижодкорликка асос солганидан 
завқланганида юзага чиқди. Оддийгина воқеъликларни ҳикоя қилишдан йироқ бўлди ва 
қуйидаги фикрини билдирди: “...йиллар давомида ҳамнафас бўлган ижодимнинг масъулияти 
ва онгли тушунчаси акс этган жиддий ўйланган ғояларим бугунги кундаги бир хил қолипдаги 
жавобгарлиги йўқ асар каби яратишга имкон бермади”. Бу фикр, албатта, яратувчининг 
нафис ҳиссиётга эгалигидан, қолаверса, ўз мухлислари олдидагии масъулиятни юракдан 
ҳис қилганлигидан дарак беради.(1, 137-138)
Адиб ушбу жиддий асарларида қайта- қайта битта ва бир хил ғояни кўтаради, яъни 
зиёлиларнинг фаол ҳаракат кучи сифатида нафақат маданиятни асраш, қадрлаш йўлида, 
балки янги урушларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилиш, энг аввало, миллатнинг 
маънавий юксалиши, гуллаб яшнаши йўлида фаол ҳисса қўшишлари масалалари унинг 
асосий муаммоси ҳисобланган. 
Ҳессе, айниқса, соф адабий немис тили имкониятларини мужассам ҳолда сақлаган 
ва уни ривожланишига ҳисса қўшган асарлар муаллифлари Гёте, Шиллер, Новалис ва 
Айхендорфлар каби бутун диққатини ўз ижодининг тилига қаратди. “Фожеали...” ҳикоясида 
замонавий тилнинг ёзма шакли унга гўёки тилдан жозибадор, ноёб, бой ва мукаммал 
хислатлари ғойиб бўлган “баджаҳл ва аламзада камбағаллар тили”га айланиб қолгандек 
туюлади.(2,18) Ҳессе “ўтмиш тили нафис ва мукаммал даражада такомиллашган йигирма 
ўттиз йиллар аввал кўпгина буюк адиблар қўллаган тил йўқ бўлди.” дея таъкидлайди.(1, 21)
Ҳикоя қаҳрамони ёзувчи Йоҳаннес ушбу тилни мукаммал эгаллаган, газета муҳаррири 
назарида ҳеч нарсани ўзгартира олмайдиган тарихни қайтаришга қодир бўлмаган “аста 
секин йўқлик қаърига ғарқ бўлаётган дунё вакили” каби кўринди.У қарияга бироз дам олиш 
таклифини беради, аммо Йоҳаннес учун бу ўлим билан баробар эди, чунки аллақачон ўзини 
“тил маъбадининг хизматкори” деб билган ва ўз хавф-хатари бўлган тилнинг камчиликларини 
тузатиш ва “аҳмоқона қурилган жумлалар”ни қайта тузиш билан шуғулланган.(2, 25) Нотўғри 
тузилган бўғин ёки ноўрин қўйилган вергуллар сабаб ўзининг хослиги ва маъносидан маҳрум 
бегуноҳ сўзлар масхара бўлаётгандек туюларди. Ҳессе ҳар бир ёзган сўзи, ҳар бир ҳарф ва 
вергулларигача, барчасини ҳисоблайди, акс ҳолда ўзи айтганидек, иборалар таронаси ва 
ритми, мусиқаси сеҳри ва илоҳийлигига путур етади.(2, 433) 
Хулоса қилиб айтганда, Ҳессе ўз асарлари билан бизга билим ва донишлик манбаи
гўзаллик ва илоҳиётга чанқоқликни ва китобга меҳр муҳаббат уйғотди, китобга ҳурмат ва 
эҳтиром билан муносабатда бўлишга чақиради. Ҳатто унинг ботиний дунёқараши ҳам бизни 
ҳақиқатларга тик боқишимизга туртки беради. Унинг қаҳрамонлари билан беихтиёр ҳаётнинг 
маъносини излашни, ҳақиқатни ҳар доим ёқлашни, атрофимиздаги оламга ақл идрок билан 
қарашни, эзгулик ва тубанликни фарқлашни, турли муаммоларга ечим топишни ўрганамиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Березина А.Г. Проблема ответственности в творчестве Германа Гессе. Филологичес-
кий сбоhник. – Ленинград: Ленингр.ун-т. – 1969
2. Гессе Г. Собрание сочинений. В 8 т. Т.7: Рассказы. Письма /Пер.с нем.- М.: АСТ, 
«Литера», Харьков «Фолио»
3. Михайлов А.В. Мир Германа Гессе // Литературное обозрение. – 1986. - № 5.
4. Hesse Hermann. Der Steppenwolf und unbekannte Texte aus dem umkreis des Steppen-
wolf. Zusammengestellt und mit einem Essay von Volker Michels. Suhrkamp Verlag, Frankfurt 
am Main, 1972, 
5. www.hesse.de


24

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling