Авто ювиш хизмати


Download 313.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana20.06.2023
Hajmi313.45 Kb.
#1629515
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Avtomobil yuvish shaxobchasi

Даромад 
Бу 
хизматнинг 
нархини 
сизнинг 
жойлашган 
ҳудудингиз, 
ишлатаётган 
техникаларингиз, рақобатчилар, талабнинг қандай даражада эканлиги билан аввало 
ўзингиз белгилашингиз лозим. Шундан сўнг келадиган даромадни ҳисоблаш мумкин. 
Масалан, бир кунда ўртача 30 та мижозга хизмат кўрсатсангиз. 
Бундан: 
Оддий авто ювиш (фақат устки қисми) – 25 дона 
Тўлиқ авто ювиш (устки қисми, салон, мотор) – 5 дона 
Хизмат нархи: 
Оддий авто ювиш хизмати – 10 000 сўм 
Тўлиқ авто ювиш (устки қисми, салон, мотор) – 100 000 сўм. 
 Жами: 750 000 сўм кунига, бир ойга эса, 22 500 000 сўмни ташкил қилади. 
Табиатни асраш тўғрисидаги қонунларга ҳам риоя қилиш керак. Автомобилларни 
ювиш мажмуаси сувни қайта тозалаш тизимига мослашган бўлиши шарт.
Аниқ бизнес режа асосида ташкил қилинган иш кўп самара беради. Биринчи ўринда 
хизматдан фойдаланувчиларни ўрганиб чиқиш керак. Кейинчалик бозорни чуқур ўрганиш 
натижасида кутилаётган харажат ва фойда миқдори ҳисоблаб чиқилади. Маркетинг 
хизматлари, реклама учун кетадиган харажатларни ҳам эсдан чиқармаслик керак. 
Истеъмолчилар сиз кўрсатмоқчи бўлган хизматлар ҳақида олдиндан маълумотга эга 
бўлишлари зарур. Кузатадиган бўлсангиз, ушбу бизнесни ривожлантирган тадбиркорлар 
ҳам жисмоний шахслар, ҳам ташкилотларнинг автомобилларига хизмат кўрсатадилар. 
 
Жисмоний шахсларнинг автомобилларига 
Энг аввало, ҳайдовчиларнинг эътиборини тортадиган осма рекламани йўл четига 
жойлаштиринг. Унда авто ювиш хизматининг манзили ҳатто қанча масофадан кейин 
жойлашгани аниқ кўрсатилиши лозим. Бундай кўрсатувчи осма реклама сизнинг 
манзилингизга келувчи ҳар бир йўлда жойлашиши айни муддао. Мижозларни янада 
кўпайтириш учун чегирмалар, турли хил акциялар (ҳар бир 5 чи хизмат бепул ёки ўзи 


билан 4 та мижоз олиб келган бепул хизматдан фойдаланади каби) ташкиллаштириш
тарқатма 
материаллар 
асосида 
борганларга 
50%гача 
хизматдан 
фойдаланиш 
арзонлашиши, интернет ва ижтимоий тармоқларда соҳага оид гуруҳларда фаолиятингизни 
акс эттирувчи маълумотларни ёритиш зарур бўлади.
 
Ташкилотларнинг автомобилларига 
Фаолиятингизни янада кенгайтириш учун ҳудудингизда жойлашган ташкилотлар 
билан бир ойлик ёки узоқ муддатли шартномаларни имзолаш учун мижозлар билан 
ишлайдиган менеджерларни ишга олишингиз ёки вақтинча ёллашингиз мумкин. Агарда 
бунга имконингиз чекланган бўлса, ўзингиз ҳамкорлик таклифи билан уларга мурожаат 
қилишингиз мумкин бўлади. Унутманг, ташкилотларнинг автомобилларига хизмат 
кўрсатиш орқали сиз бу соҳада ўз мавқеъингизни мустаҳкамлаб доимий даромад 
келишига эришасиз.



Download 313.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling