Авто ювиш хизмати


БИЗНЕЗ РЕЖА ТУЗИШ БОСҚИЧЛАРИ


Download 313.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana20.06.2023
Hajmi313.45 Kb.
#1629515
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Avtomobil yuvish shaxobchasi

 
БИЗНЕЗ РЕЖА ТУЗИШ БОСҚИЧЛАРИ 
Бизнес режа – Сизнинг хизмат турингиз ёки маҳсулотингизнинг ишлаш 
жараёнининг барча томонларини ёритиб беришга ва унинг молиявий натижасини 
келтириб чиқаришга хизмат қилади. Бизнес режа фаолиятингизни ривожланишида асосий 
восита бўлиб хизмат қилиши учун унда келтирилган маълумотларнинг тузилиши содда ва 
тушунарли бўлиши лозим бўлади. Қуйидаги бизнес режани тузиш бўлимларидаги 
маълумотларга жавоб бериб оқ қоғозга ёзиш орқали хоҳлаган банкка бориб ўз 
кредитингизни олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Стандарт бизнес режалар қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 
1. Қисқача маълумот (Резюме) 
Резюме – бу жуда муҳим бўлимлардан бири ҳисобланиб, сизнинг бизнесингиз 
ҳақида қисқа ва лўнда маълумот берилиши лозим. Унутманг бу маълумот қанчалик 
долзарб ва фойдали бўлса, шунда банк, инвестор, ҳомий, ва бошқаларнинг Сизнинг 
бизнесингизга бўлган қизиқиши шунча ортади. 
Резюмеда ёритилиши керак бўлган маълумотлар: 

лойиҳанинг мақсади; 

ташкилотингиз ёки ўзингиз ҳақиингизда маълумот; 

сиз танлаган лойиҳани ижобий томонлари имкон қадар кўпроқ келтириш; 

бошланғич маблағ ёки кредитнинг аниқ миқдори; 

асосий моливий кўрсаткичлар ва уларнинг самарадорлиги (бир ой ёки йилда 
олинадиган даромад); 

ушбу лойиҳага сарфланадиган маблағ ёки кредитнинг тахминий қоплаш 
муддати; 

маҳсулот патенти ёки сертификатининг рақами ва унга кетадиган вақт; 

агар хизматингизни лицензиялаш керак бўлса, унга кетадиган маблағ ва вақт; 

фаолиятингизни 
қонунийлигини 
тасдиқлайдиган 
расмий 
ҳужжатнинг 
рақами.
 
2. Ташкилот фаолияти 

ташкилотнинг асосий фаолияти ва унинг характеристикаси: хизмат кўрсатиш 
ёки ишлаб чиқариш; 



ушбу бизнеснинг ривожлантириш босқичлари; 

ташкилотнинг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг ташкилий тузилмаси; 

мижозлар учун таклиф қиладиган маҳсулот ёки хизмат турлари; 

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хизмат ёки маҳсулотнинг рақобатбардошлик хусусиятлари (бозордаги ҳолатни 
аниқ мисоллар билан келтириб, даврларга бўлинган ҳолда ); 

ташкилот фаолиятининг бошқа рақобатчиларидан фарқли томони.
 

Download 313.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling