Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит


Download 39.39 Kb.
bet4/7
Sana06.02.2023
Hajmi39.39 Kb.
#1171785
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Geologik Terminlar

Выветривание Нураш, Ер юзидаги тоғ жинслари ва минералларнинг атмосфера, ер ости ва ер усти сувлари ҳамда организмлар, механик воситалар таъсирида бузилиш ва емирилиши жараёни. Нурашнинг физик(механик), кимёвий ва органик турлари маълум. Физик нураш ҳароратнинг кескин ўзгариб туришига боғлиқ. Ер юзасидаги жинсларнинг қизиши ва совуши, тоғ жинслари ёриқларининг кўплаб бўлиши ва сувнинг музлаб қолиши ва иссиқдан эриши натижасида жинслардаги ёриқларнинг кенгайиши ва уларнинг синиши содир бўлади. Қутб атрофи вилоятларида тоғ жинсларининг совуқдан нураши кўпроқ юзага келади. Бундай Нураш натижасида чақиқ жинслар уюми ҳосил бўлади. Кимёвий Нурашда кўпинча кислород, сув, карбонат ангидрид ва ҳар хил биокимёвий реакциялар содир бўлади. Бунда кислород оксидланишга, эса сувда водород ионлари ҳаракатчанлигини тезлаштиришга олиб келади. Бундан ташқари, Нураш бактерияларнинг ўсиши билан ҳам боғлиқ. Кимёвий ва физик Нураш Ер юзасида бир вақтда содир бўлиб, бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир, аммо табиий шароитга (иқлим, ҳарорат ва ҳ.) қараб Нурашнинг у ёки бу тури устунлик қилади. Масалан, тоғли ўлкаларда, саҳро ва чўлларда физик Нураш кўпроқ тарқалган, субтропик ўлкаларда эса кимёвий Нурашнинг аҳамияти кўпроқ ва яққолроқ кўзга ташланади.
Габбро – Интрузив магматик тоғ жинси. Тўқ кулранг донадор кристаллардан иборат. Таркибида асосий плагиоклаз ва моноклин пироксен, баъзан оливин, амфибол, магнетит ва ильменит, кам миқдорда биотит, апатит, сфен ва циркон мавжуд. Нормал габброда рангли минераллардан асосан пироксен миқдори 35-50 % га тенгдир. Габбро бинокорлик ва ҳайкалтарошликда безатувчи материал сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда Нурота, Қурама, Чотқол, Ҳисор тоғларида учрайди.
Гезенк – унча катта бўлмаган, ер остида тик ковланган ва юқорига чиқмайдиган, кон маҳсулотларини ўз оғирлик кучи таъсирида тушириш учун қўлланиладиган қудуқ. Кўндаланг кесими 2–4 .
Гейзер – сўнмаган ёки яқинда сўнган вулканли ўлкаларда вақти-вақти билан фонтан бўлиб отилиб турувчи иссиқ булоқлар. Гейзер сувининг ҳарорати 80 – 100 таркибида хлорид бикарбонат ва кўп миқдорда кремнезем мавжуд. Улар Гейзер атрофида кремнеземга бой опаллар (гейзеритлар) ҳосил қилади. Гейзер сувларининг умумий минераллашиш даражаси 1-3 г/л дан 9-10 г/л гача боради. Гейзер булоқлари оғзида конуссимон кўл пайдо бўлади. Кўл туби ёриқларидаги сув юқори босим ва баланд ҳарорат таъсиридан қайнаб шовқин билан Гейзер оғзидан 30–60 м гача, буғ эса 150 м баландликкача кўтарилади. Йирик Гейзерлар Камчатка, Исландия, АҚШ ва Янги Зеландияда мавжуд.

Download 39.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling