Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet14/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Отиш тепкисини босиш учун автоматни чап қўл билан цевё ёки ўқдондан, ўнг қўл билан эса пистолет ушлагичдан маъкам ушлаб елкага тираган ъолда нафасни ютиб, отиш тепкисини токи ўқ отилмагунча асталик билан босиш керак. Курокни жанговар шайликдан тушираётганда (тепкини босиш вақти) тўьри мушканинг бироз тебранишига эътибор бермаслик керак. Чунки, мўлжалга олиш нуқтаси билан тўьри мушкани тўьрилаган вазиятда тепкини шошиб босиб юбориш нишонни ноаниқ уришга олиб келиши мумкин. Агар мўлжалга олиш ва тепкини босиш вақти нафас олиш имконияти бўлмаса, унда тепкига босишни камайтирмасдан, нафасни ростлаб, мўлжалга олишни давом эттирган ъолда тепкини босиш керак.
Қаторасига (кетма-кет) отганда автоматни елкага маъкам тираб, тирсаклар ъолатини ўзгартирмасдан тўьри мушкани сақлаш керак. Ъар сафар қаторасига (кетма-кет) отгандан кейин мўлжалга олиш ъолатини тезда ўнглаб, отишни давом эттириш керак. Ётган ъолатда отиш даврида автоматни ўқдони билан қумга тираб отишга рухсат берилади.


Отишни тўхтатиш
Шароитга қараб отишни тўхтатиш вақтинчалик ёки тўлиқ бўлиши мумкин. Вақтинчалик отишни тўхтатиш учун «Тўхта» ёки «Отиш тўхтатилсин» командалари берилади. Бу командалар бўйича отувчи тепкига босишни тўхтатади ва автоматни сақлагичга қўяди.
Отишни бутунлай тўхтатиш учун «Тўхта» командасидан кейин қўшимча «Ўқсизлантир» командаси берилади. Бу команда бўйича автоматни сақлагичга қўйиш керак. Мўлжални, агар бошқа мўлжал ўрнатилган бўлса, «П»га ўрнатиб, автоматни ўқсизлантириш керак.
Автоматни ўқсизлантириш учун ўқдон ажратилади, автомат сақлагичдан чиқарилади, затвор рамаси аста орқага тортилади ва патрон кириш жойидан патрон чиқариб олинади ва затвор рамаси қўйиб юборилади, тепки босилади, автомат сақлагичга қўйилади ва ерга ётқизилади, патронлар ўқдондан чиқариб олинади. Ўқдондан патронларни чиқариб олиш учун уни оьзини ўзидан тескари қилган ъолда чап қўл билан ушлаб патроннинг орқа томони билан ўқдондаги қолган патронларни бирма-бир чиқариб олиб, ўқдон автоматга бириктирилади, фойдаланилмаган патронлар териб олинади. Ўнг қўл билан автомат цевёси ва ствол қопламасидан ушлаган ъолда қўндоқ ерга туширилади, ствол учини эса чап қўлнинг билагига ётқизиб қўйилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling