Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш тартиби


Download 0.52 Mb.
bet2/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш тартиби
Ўқдон ажратилади (3-расм). Автоматни қўндоғининг бўйнидан ёки цевёдан 450 бурчак остида чап қўл билан ушлаган ҳолда, ўнг қўл билан ўқдон ушланади; бош бармоқ билан ўқдонни ушлаб турувчи қулф (қисгич, заўелка)ни босиб, ўқдонни пастки қисми олдига тортилади ва ўқдон ажратилади. Кейин патрон кириш қисми (патронник)да патрон бор-йўқлиги текширилади; бунинг учун ўзгартувчи (сақлагич) пастга туширилиб, «АВ» (автоматик отиш) ёки «ОД» (биттадан отиш) ҳолатига қўйилади; затвор рамасининг ушлагичидан орқага тортилиб, патроннинг кириш қисми кўрилади, сўнгра затвор рамасининг ушлагичи қўйиб юборилади ва тепки жанговар взвод (шайлик)дан туширилади (тепки босилади).

3-расм. Ўқдонни ажратиш


Ашёлар пенали чиқарилади. Ўнг қўлнинг бармоғи билан қўндоқ тагидаги қопқоқ босилади. Шунда пенал турадиган жойдан пружина таҳсирида пенал чиқади; пенал очилиб, унинг ичидан тозалагич (протирка - қуролларни тозалаш учун шомпол учига қадаб ишлатиладиган асбоб), ершик (ствол каналини тозалаш учун мўлжалланган асбоб), отвёртка, виколотка (понани уриб чиқаришга мосланган асбоб) ва шпилка чиқарилади. Қўндоғи йиғиштириладиган автоматларда пенал ўқдон солинадиган халтада олиб юрилади.


Шомпол ажратилади (4-расм). Шомполни ажратиш учун унинг бошчаси (бош қисми) мушканинг асосидаги тиргакдан чиқарилади.

4-расм. Шомполни ажратиш


Ствол қутисининг қопқоғи ажратилади (5-расм). Чап қўл билан қўндоқ бўйинчасидан ушланади, бош бармоқ билан қайтарувчи механизм стерженининг бўртиқ (вқступ) жойига босилади. Ўнг қўл билан ствол қутиси қопқоғининг орқа қисми юқорига кўтарилади ва қопқоқ ечиб олинади.

5-расм. Ствол қутисининг қопқоғини ажратиш


Қайтарувчи механизм ажратилади (6-расм). Чап қўл билан қўндоқ бўйинчасидан ушлаган ҳолда қайтарувчи механизмнинг йўналтирувчи стержни ствол қутисининг узунасига бўлган ўйиғи (продолғнқй паз) дан чиққунча олдинга сурилади. Сўнгра йўналтирувчи стерженнинг орқа томони бироз кўтарилиб, қайтарувчи механизм затвор рамасининг каналидан чиқариб олинади.

6-расм. Қайтарувчи механизмни ажратиш.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling