Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet6/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Қайтарувчи механизм (17-расм) затвор билан затвор рамасини олд ҳолатга қайтариш учун мўлжалланган.
Ствол қопламали газ трубкаси (18-расм) газ поршени ҳаракатини йўналтириш ва отиш чоғида қўлларни куйишдан сақлаш учун хизмат қилади.


18-расм. Ствол қопламали газ трубкаси:


1-газ трубкаси; 2-газ поршени учун йўналтирувчи белдамчилар; 3-олд уловчи муфта;
4-ствол қопламаси; 5-орт уловчи муфта; 6-бўртма
Зарбли-отиш мосламаси (19-расм) тепкини жанговар шайлик (взвод)дан ёки автоспуск шайлиги (взводи)дан чиқариш, зарбдорга зарба бериш, автоматик ёки биттадан ўқ отишни таҳминлаш, отишни тўхтатиш, затвор берк бўлмаган вазиятда отилиб кетишдан сақлаш ва автоматни сақлагичга қўйиш учун мўлжалланган.
Зарбли-отиш мосламаси жанговар пружинали тепки, пружинали тепкини секинлаштирувчи (замедлителғ), отиш тепкиси, пружинали битталаб отиш шепталоси, пружинали автоспуск ва ўзгартувчи (сақлагич)дан тузилган.

11


19-расм. Зарбли-отиш механизми:
1-тепки; 2-жанговар пружина; 3-отиш тепкиси; 4-битталаб отиш шепталоси; 5-битталаб отиш шепталосининг пружинаси; 6-автоспуск; 7-автоспуск пружинаси; 8-тепкини секинлаштирувчи; 9-тепкини секинлаш-тирувчининг пружинаси; 10-ўзгартувчи (сақлагич); 11-ўқлар
Жанговар пружинали тепки зарбдорга зарба бериш учун мўлжалланган. Тепкида жанговар взвод, автоспуск взводи, цапфа (ўқ ёки валнинг подшипникда айланадиган қисми, бўйни) ва ўқлар учун туйнукдан иборат. Жанговар пружина тепкининг цапфаларига кийдирилган ва ўз илмоғи (халқаси) билан тепкига, уч томони билан эса отиш тепкисининг тўртбурчак дўнгига (вқступ) таҳсир этади. Тепкини секинлаштирувчи автоматик отилганда ўқларнинг бир нуқтага тегишини яхшилаш мақсадида тепкини олдинга бўладиган ҳаракатини секинлаштириш учун хизмат қилади. Отиш тепкиси (тепки мосламаси) тепкини жанговар шайликда ушлаб туриш ва тепкини ундан чиқариш учун хизмат қилади; биттадан отиш шепталоси биттадан отилганда, отиб бўлингач эса, тепки қўйиб юборилмаган бўлса, тепкини энг чекка орқа ҳолатда ушлаб туриш учун мўлжалланган. Пружинали автоспускнинг вазифаси - кетма-кет (қаторасига) отилганда тепкини автоспуск шайлигидан чиқариш, шунингдек, ствол канали затвор томонидан тўла беркилмаган бўлса ва затвор охиригача айланиб бўлмагунча тепкини босилиб кетишини олдини олишдир.
Ўзгартувчи (сақлагич) автоматни автоматик ёки битталаб отиш ва сақлагичга қў-йиш учун хизмат қилади.

20-расм. Цевё:


1-бармоқлар учун таянч; 2-темир қистирма; 3-кесик жой; 4-бўртма

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling