364. Сайлов тизимларининг қандай асосий турлари ажратиб кўрсатилади?
a) бир мандатли, кўп мандатли ҳамда аралаш сайлов тизимлари;
b) бир номзодли, кўп номзодли ҳамда аралаш сайлов тизимлари;
*c) пропорционал, мажоритар ҳамда аралаш сайлов тизимлари.
365. Пропорционал сайлов тизимининг ўзига хос хусусияти нимадан иборат?
*a) бунда вакиллик органларига кўрсатилган битта номзод учун эмас, балки сайлов бирлашмаси ёки партия томонидан тақдим этилган номзодлар рўйхатига овоз берилади;
b) бунда сайловчилар бирор партия томонидан номзод қилиб кўрсатилган бир киши учун овоз берадилар ва сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган номзод ғолиб ҳисобланади;
c) бунда сайловлар муқобиллик асосида ташкил қилинмайди, балки партия томонидан кўрсатилган номзодни сайловчилар ёки қўллаб-қувватлайдилар, ёки унга қарши чиқадилар.
366. Мажоритар сайлов тизимининг асосини қайси тамойил ташкил этади?
a) «озчилик тамойили»;
b) «овоз бериш тамойили»;
*c) «кўпчилик тамойили».
367. Аралаш сайлов тизими қандай йўл билан хосил бўлган?
*a) мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг нуқсонларини камайтиришни назарда тутган ҳолда, уларнинг уйғунлашувидан;
b) бир мандатли ва кўп мандатли бир нечта округларни бирлаштириш ва парламентга бўлган номзодлар сонини камайтириш натижасида;
c) парламентнинг юқори ва қуйи палаталарига бўладиган сайловларни бир кунда ўтказишни назарда тутган ҳолда, уларнинг уйғунлашувидан.
368. Сайлов кампаниясида ким субъект вазифасини ўтайди?
*a) номзод бошчилигидаги гуруҳ;
b) парламент депутатлигига номзод;
c) мамлакат президентлигига номзод.
369. Сайлов кампаниясининг объекти ким?
a) депутатлар;
*b) сайловчилар;
c) номзодлар.
370. Сиёсий ихтилоф нима?
*a) ҳокимият ваколатлари ва ресурсларига эгалик қилиш истагида бўлган икки ёки ундан ортиқ томонларнинг рақобати;
b) Фаластин можароси, Босния ва Герцоговина можароси, Форс кўрфази можароси, Жамму ва Кашмир можароси;
c) баъзи гуруҳларнинг куч ишлатиш ёки зўрлик йўли билан мавжуд Конституцион тузумни ағдаришга ҳаракат қилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |