Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet102/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Стенка обратная - орқа девор - қирғоқдаги таянч орасида тўкмаларни ушлаб турувчи, пойдеворда ўрнашувчи, қирғоқ устунининг ён девори.
Стенка соединительная - уловчи девор - баланд сувнинг ўтишига тўсинлик қиладиган, қирғоқдаги таянчнинг тупроқ тўкилган қисми ва таянч (алоҳида турдаги қирғоқ устуни бўлганда) орасидаги девор.
Стенка шкафная - шкаф девор - оралиқ қурилма чети ва таянч қисмларнинг жойлашиши минтақасини кўприкка ёндош кўтарма тупроғидан ажратувчи қирғоқдаги таянч бош қисмининг юқори элементи.
Стенка щековая - куббасимон кўприкнинг кубба устидаги тупроқ тўшамасини тутиб турувчи элементи
Стойка перильная - панжара устуни - тутқични сақлаб туриш учун хизмат қилувчи оралиқ қурилма ёки йўлак бўлакчасига маҳкамланган панжаранинг вертикал кўтариб турувчи элементи.
Стрела подъема - кўтарилиш ўқи - ўқининг энг баланд нуқтасидан уларнинг товонларини туташтирувчи чизиққача бўлган вертикал масофа.
Стык - уланган жой - тузилманинг икки элементи бир бутундек бирга ишлашини таъминлаш учун ўзаро учма-уч бирлаштирилиши.
Стык бетонируемый - бетонлаштирилиб уланган жой - бетонли ёки темирбетонли элементларнинг ораси (арматуралари учидан чиқарилган ёки уларсиз) бетон ёки қоришма билан тўлдирилган ва зўриқтирилган арматура билан ёки устида ётувчи тузилма оғирлиги билан сиқилган уланиш жойи.
Стык клееный - елимлаб уланган жой - элементларнинг ораси ўзаро елим билан тўлдирилган уланиш жойи.
Стык клеештыревой - елим михли уланган жой - ёғочли ёки темирбетонли тузилмалардаги бирлашувчи элементлар оралиғига қўйилган штир, элементлар орасидаги бўшлиқ штирлар ва оралиқ деворлар ораси тўлдирувчи елим ёрдамида маҳкамланган уланиш жойи.
Стык петлевой - илмоқли уланган жой - узайтирилган темирбетон элементларнинг охирларидан чиқарилган арматуралар илмоқ шаклига эга бўлган, ичида эса бирлаштирувчи бетон ҳар томонлама сиқилиш шароитида ишлайдиган бетон билан бириктирилган жой.
Стык сухой - қуруқ уланган жойи - элементлар учларининг бирикиши уланаётган элементларни зўриқтирилган арматура билан сиқиш ёки устида ётувчи элементнинг оғирлиги ҳисобига махсус ишлов берилган юзаларни туташтириш билан амалга ошириладиган уланиш жойи.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling