Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet135/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Асфальт природный - табиий асфальт - массаси бўйича 1% дан кам бўлмаган миқдорда табиий битумдан таркиб топган, қаттиқ, мўрт ёки қайишқоқ қора-қўнғир, деярли қора рангли тоғ жинси. Шунингдек, “Битум таркибли тоғ жинслари” га қаранг.
Базальты - базальтлар - донадор тузилишга эга бўлган, асосан, ўзини шишасимон масса кўринишидаги мустаҳкам қотиб қолган лава сифатида намоён қиладиган плагиоклаза, авгит ёки оливинлардан ташкил топган, одатда, нотўлиқ кристалли қора ва тўқ кулрангли мустаҳкам, отилиб чиққан оқизинди тоғ жинслари. Қаттиқ ва шу билан бир вақтда мўрт, қайта ишланиши қийин жинслар ҳисобланади. Мустаҳкамлиги 11 дан 500 МПа гача чегарада фарқланади. Кислотага чидамли ва электр ўтказмайдиган яхши материал ҳисобланади; қуйма тош учун хом ашё сифатида юқори
баҳоланади. Қуйма тош бальзамин кислотага бардошлилиги, юқори мустаҳкамлиги (800 МПа гача) ва кўп вақтга чидаши билан ажралиб турадиган пардозлаш маҳсулотлари, қувурлар,кимёвий жиҳозлар тайёрлаш учун фойдаланилади.
Брекчия - брекчия - бирон-бир табиий цементлар билан мустаҳкамланган 2 мм йирикликдаги серқирра чақиқ чўкинди тоғ жинси. Кам тарқалган. Чақиқларнинг петрографик таркиби бир жинслиги билан фарқланади. Серқирра шакли цемент билан мустаҳкам бирикишни таъминлайди. Пардозловчи тош сифатида қўлланилади.
Брусчатый камень - тўрт қирра тош - отилиб чиққан тоғ жинслари ёки алангали-суюқ қуйма металлургия шлаклари ва қуйма тоғ жинсларидан тайёрланган, стандарт ўлчамдаги тўрт қирралар шаҳар майдонлари, кўчалари,трамвай йўллари ва шаҳар автомобиль йўлларида қопламалар ўрнатиш учун фойдаланилади. Ўлчамларига кўра тўрт қирра тошлар уч турга бўлинади: юқори (ЮТ), ўртача (ЎТ), паст (ПТ). Қўлланилишига кўра тошлар 2 тоифага ажратилади: 1 - меъморий-тарихий аҳамиятга эга бўлган шаҳар майдонлари ва кўчаларга қопламалар ўрнатиш учун; 2 - кўчалар, майдонлар, трамвай йўллари ва шаҳар автомобиль йўллари учун.
Валуны (валунный камень) - юмалоқ катта тош (валун тошлар) - сув ости ёки музликларда сақланиб силлиқланган тоғ жинси. Ҳосил бўлиши бўйича музлик, дарё, денгиз, кўл тошлари бўлиши мумкин. Дастлабки қайта ишловдан кейин шашка, харсангтош ва б. донадор материаллар сифатида фойдаланилиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling