Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet162/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Эмульсия дорожная - йўл эмульсияси - иккита бир-бирида эримайдиган суюқлик, эмульгатор иштирок этадиган сув ва битум (ёки қатрон)дан ташкил топган дисперс тизим. Такомиллаштирилган қопламалар қурилишида ва тузатишида ёки ўтувчи турдаги қопламани чангсизлантиришда боғловчи сифатида, шунингдек янги
ётқизилган бетонни парвариш қилиш учун юпқа пардасимон материал сифатида ҳам қўлланилади. Эмульсия сифати унинг дисперсияловчилиги, бир хиллиги, қайишқоқлиги ва парчаланиш тезлиги даражаси билан тавсифланади.
Эмульсия анионактивная (щелочная) - анион фаол эмульсия (ишқорли) - эмульгатор сифатида ишқорли муҳитга эга бўлган анион фаол моддадан фойдаланилиб тайёрланган эмульсия.
Эмульсия высококонцентрированная (битумная паста) - юқори даражада тўйинган эмульсиялар (битум пастаси) - битум эмулсияси ва гилдан ташкил топгаи тўйинган суспензия брикетланади. Йўл ишларида фойдаланилганда брикетлар сувда механик аралаштиргичда эритилади. Катион фаол эмульсия нордон муҳитга эга бўлган катион фаол эмульгаторлар ҳўлланиб тайёрланган эмульсиядир. Бундай эмульсиянинг рН кўрсатгичи 2-6 чегарада ўзгаради.
Эмульсия обратная - тескари эмульсия - бундай эмульсияда сув майда томчи даражасигача дисперсланган бўлиб, органик суюқ муҳитда тарқалади.
Эмульсия прямая - тўғри эмульсия - бундай эмульсияда органик суюқлик майда томчи сифатида дисперсланган бўлиб, сувли муҳитда тарқалади.

    1. Йўл бетон ва бошқа қоришмалар, улардан тайёрланган Асфальто(дегте) бетон - асфальт (қатрон) бетон - битум

(қатрон) асосида тайёрланган, бир нечта қатламли қоплама қуриш учун асосга ётқизилган ва тегишли равишда зичланган асфальтбетон қоришмаси.
Асфальтобетон дренирующий - сувни қочирувчи асфальтбетон - юқори ғовакликдаги асфальтбетоннинг тури. Сувни йўл тўшамаси ва қопламаси остида ётувчи қатламлар орқали, йўл ёқасида қуриладиган махсус сувни четлатиш новларига тез кетказишни таъминловчи, захни қочирувчи қопламалар қуриш учун кўзда тутилган йўл тўшамасининг тузилмавий қатлами ёки зич қопламада ҳимояловчи қатлам кўринишида, катта кўндаланг қиялик билан сувни ён томон новларига четлатиш учун қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling